Роҳингалар кўрган даҳшатлар

Мянмарли Роҳинга Рашида Бегум

Ўзларининг Ракхайн штатидаги Тула Толи қишлоғидан қочиб чиққан Роҳинга мусулмонлари Би-би-сига ўз бошидан кечирганларини ҳикоя қилиб беришди.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

Роҳинга қуролли жангариларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказаётганини эълон қилган Мянмар армияси аскарлари 30 август куни Тула Толи қишлоғига кириб келишган.

Рашида Бегум айтишича, Мянмар аскарлари чақалоғини ерга отиб уриб ўлдирганлар.

Ҳарбийлар қишлоқ аёлларини жинсий зўрлаганлар, кейин ўлдирганлар.

Рашида Бегумни ҳам бўғизлаганлар.

Хайриятки, у тирик қолган.

Шу қишлоқлик Муҳаммад Сулаймоннинг айтишича, аёли ва уч қизини ўлдиришган.

Мянмар армияси эса ўзининг терговини ўтказганини, бу терговда аскарлар Роҳинга мусулмонларини ўлдирмагани, қишлоқларга ўт қўймагани ёки аёлларни жинсий зўрламагани ҳақида баёнот тарқатди.

15 ноябрь куни АҚШ Давлат Котиби Рекс Тиллерсон Мянмардаги Роҳинга инқирози борасида мустақил тергов ўтказишга чақирди.

Жаноб Тиллерсон Мянмарнинг амалдаги раҳбари Аун Сан Су Чи ва мамлакат ҳарбий раҳбарияти билан учрашувлардан кейин гапирган.

Давлат котиби Тиллерсон сўзларига кўра, АҚШ Роҳинга инқирозидан хавотирда, бироқ ҳозирги пайтда Мянмарга қарши санкциялар "маслаҳат қилинмайди".

Ҳарбийларининг Роҳинга тинч мусулмонларини ўлдиргани, қишлоқларга ўт қўйгани, аёлларни жинсий зўрлаганини қораламагани сабабидан Аун Сан Су Чига халқаро босимлар ортиб бормоқда.

Роҳинга мусулмонларига нисбатан қилинган шафқатсизликларни БМТ "этник тозалашнинг китобий намунаси" деб таърифлади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ