Супермен полициячи машинани кўприкда ушлаб қолди

Мартин Уиллис машинанинг кўприкдан тушиб кетмаслиги учун қандай ушлаб турганини айтиб берди Фото муаллифлик ҳуқуқи West Yorkshire Fire and Rescue
Image caption Мартин Уиллис машинанинг кўприкдан тушиб кетмаслиги учун қандай ушлаб турганини айтиб берди

Британия полицияси ходими Мартин Уиллис фургон машинани кўприкдан тушиб кетишини олди олиб, ҳайдовчининг ҳаётини сақлаб қолди. У қутқарувчилар етиб келгунча бир неча тонналик машинани мувозанатини йўқотмаслиги учун ушлаб турган.

Фургон Англиянинг Йоркшир графлигида катта йўлдан чиқиб, кўприк устида чиқиб кетди. Шамол кучи билан кўприк чеккасида туриб қолди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
"Эшикни оч, Полиция!"

Ҳайдовчи кабинадан чиқолмади ва ёрдам келгунча унинг ичида ўтиришга мажбур бўлди.

Ҳодиса жойига биринчилардан бўлиб полициячи Мартин Уиллис етиб келди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи West Yorkshire Fire and Rescue
Image caption Машина кўприк четида мана шундай осилиб қолганди

Кейинчалик Уиллис Twitterдаги саҳифасида фургон шамолда чайқалиб кетмаслиги учун уни бор кучи билан ушлаб турганини ёзди.

Мартиннинг айтишича, қутқарувчилар бригадаси етиб келган вақтда унинг хурсандчилигини сўз билан таърифлаб бўлмайди.

Унинг ҳамкасблари Уиллиснинг қаҳрамонона ҳаракатлари учун мақташди.

"Суратдаги суперменннинг ёпинғичини кўрмаяпман. Сен машина ушлаш билан банд бўлганингда учиб кетган бўлса керак", дейди яна бир полиция ходими Адам Пейс.

Фото муаллифлик ҳуқуқи West Yorkshire Fire and Rescue
Image caption Ҳодиса жойига қутқарувчилар етиб келагнида Мартин Уиллис қаттиқ хурсанд бўлган

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002