Ислом ва мусулмонлар: Уч талоқ учун уч йиллик қамоқ жазоси?..

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Агар, муҳокамадан ўтса, айни шу мазмундаги қонун лойиҳаси Ҳиндистонда кучга кириши мумкин.

Янги қонун лойиҳаси ўз аёлига исталган шаклда талоқ айтган мусулмон эркагини кўзда тутади.

Уларнинг сирасига электрон почта ёки қўл телефонидан юборилган талоқ пайғоми ҳам киради.

Ҳиндистон Олий маҳкамаси шу йил август ойида талоқ амалиётини мамлакат конституциясига зид, деб топган.

Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Бунга ҳиндистонлик беш нафар аёлнинг Олий маҳкамага қилган шикояти сабаб бўлган.

Улар ўз аризаларида "талоқ - ўзларининг фундаментал ҳуқуқларини поймол этгани"дан шикоят этишган.

Олий маҳкама эса, алал-оқибат талоқни "ноисломий", бир амалиёт, деб топганди.

Ҳиндистон: Мусулмонлар қатлиомида яна 24 киши айбдор

Уч карра талоқ: Ҳиндистон аёлларининг кураши

Аммо, ҳиндистонлик мулозимларга кўра, маҳкама ҳукмига қарамай, талоқлар тўхтамаган.

Хабарларга кўра, янги қонун лойиҳаси жарималар ва талоқ олган аёлларни қўллаб-қувватлашни ҳам кўзда тутади.

Лойиҳанинг ўзи "Никоҳ қонунчилигида мусулмон хотин-қизларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш", номланади.

Унга мувофиқ, ўз аёлига "уч талоқ" айтганликда гумон қилинган эркак товон пули эвазига озодликка чиқиш ҳуқуқига ҳам эга бўлмайди.

Ҳиндистон матбуотининг ёзишича, янги қонун лойиҳаси мамлакат парламентининг қишки мажлисларидан бирида, шу ой ўрталарида кўриб чиқилиши мумкин.

Мусулмонлар Ҳиндистондаги энг йирик диний озчиликни ташкил этишади.

Ҳиндистон дунёвий давлат саналади, аммо "уч талоқ" амалда бўлган дунёдаги саноқли мамлакатлардан бири бўлади.

Сўнгги янгиликка муносабат билдирган мусулмон уламоси Содиқ қори Камолиддиннинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, "бу - мусулмонларга, инсонларга Аллоҳ тарафидан берилган ҳуқуқ".

"Буни поймол қилиш, тўхтатишга ҳеч қандай замонавий ва ёки дунёвий ташкилотлар, подшоҳликлар, маҳкамалар ҳамда адлия ташкилотларининг ҳаққи йўқ. Аллоҳнинг берган ҳуқуқи, ҳаққи ҳамма нарсадан устун туради", - дейди Ўш шаҳри Исломий маркази раҳбари бўлган бу суҳбатдошимиз.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002