Миср клипда банан еган қўшиқчини қамади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Shyma
Image caption Шима ўз клипи бу каби муносабатга сабаб бўлишини билмаганини айтди.

Мисрда суд ўз мусиқий клипида ички кийимда чиқиб банан еган қўшиқчи аёлни икки йиллик қамоқ жазога ҳукм қилди.

Шима тахаллуси билан танилган 25 ёшли Шайма Аҳмад ўз клипи анъанавий Мисрда шов-шувга сабаб бўлиши ортидан ўтган ой ҳибсга олинганди.

Сешанба куни суд уни бузуқликда ва беҳаё фильмни нашр қилишда айбдор деб топди.

Клипнинг режиссёри ҳам сиртдан икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ҳибсга олинишидан аввал Шима ўзининг I Have Issues (Менинг муаммоларим бор) клипини "нотўғри тушунган" одамлардан кечирим сўраган.

"Бу юз беришини ва ҳамма менга бу каби қаттиқ ҳужум қилишини тасаввур ҳам қилмагандим", - деб ёзган у Фейсбук саҳифасида. У кейинроқ бу ёзувини ўчириб ташлаган.

Ўтган йил Миср судлари уч раққосани мусиқий клипларда бузуқликни тарғиб қилганликда айбдор топиб, ҳар бирини 6 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002