Қандай қилиб Flightradar24 Германия осмонида улкан арчани чизди?

Airbus A380
Image caption Аэробус А380 - икки қаватли тўрт двигателли реактив самолёт. Ичига 853 йўловчини сиғдиради.

Германияда синов парвозига чиққан A380 учоғи осмонда улкан арча "суратини чизди".

Қайддан ўтказилган рақами AIB232E бўлган Эйрбас-380 самолётининг 13 декабрь кунидаги парвозини дунё бўйлаб учоқлар ҳаракатланишини мунтазам кузатиб турадиган Flightradar24 веб-сайтида кўриш мумкин.

"Мирзиёев хавфсизлик сабаб Алишер Усмонов самолётини ижарага олган"

Президент Мирзиёев Сочига ҳам Алишер Усмонов самолётида учиб бордими?

Президент Мирзиёев АҚШга Алишер Усмонов самолётида учиб бордими?

Германия шимолидаги Гамбург шаҳридан ҳавога кўтарилган A380 мамлакатнинг деярли жанубий чегарасигача бўлган масофада улкан арча шаклини ясаган.

Янги йил арчасида шарлар осилганини ҳам кўриш мумкин.

Улкан арчанинг узунлиги Гамбургдан Штутгартгача юзлаб километрни ташкил этган.

Синов парвози ер сатҳидан турли баландликларда амалга оширилган.

Flightradar24 веб-сайтида самолётнинг баландлиги турли рангларда кўрсатилган.

Парвоз давомида самолёт ичида йўловчилар бўлмаган.

Хабар қилинишича, синовлар якунига етказилганидан кейин ушбу учоқ Бирлашган Араб Амирликларининг Emirates авиаширкати тасарруфига берилади.

Aэробус А380 - дунёдаги энг йирик самолёт ҳисобланади.

Унинг қанотларининг узунлиги қарийб 80 метрни ташкил этади.

А380 ичига икки қаватда 853 йўловчи сиғиши ва у тўхтамасдан 15000 километрдан ортиқ масофага парвоз қилиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ