Жириновский биринчи бўлиб президентликка номзод бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Tass
Image caption Жириновский биринчи бўлиб номзодлигини илгари сурди.

Россиянинг ЛДПР партияси ўз съездида партиянинг доимий раҳбари Владимир Жириновскийни Россия президентлигига илгари сурди.

У шу тариқа биринчи илгари сурилган номзод бўлди. Сўровларга кўра, машҳурлиги бўйича у Владимир Путиндан кейин иккинчи ўринда туради.

Минбарда Жириновский пайдо бўлишидан аввал унинг тарафдорлари ЛДПРнинг мадҳиясини куйлашди. Унинг нақоратида "ЛДПР! Куч ва қудрат! Бизнинг чиниққан руҳимиз енгилмас!" деган сўзлар бор.

Залга "Барча пуллар Россияга қайтарилсин!", "Россияга мигрантлар сони чегаралансин!", "Барчага фаровонлик!" каби шиорлар осилганди.

Жириновский ўз партияси олдида бир соатдан ошиқ нутқ сўзлади.

Дунё харитаси қаршисида узун таёқ билан туриб, у 19-аср охирида бошланган Қрим уруши ҳали ҳам давом этаётганини айтди.

"Трамп ҳозир кунига 12та банка пепси-кола ичяпти. У ҳеч бир режаси амалга ошмаслигидан хавотирга тушган", - деди у.

Жириновский ПАРНАС партияси, Алексей Навальний, Владимир Рижков, Ксения Собчак, Григорий Явлинскийларни "бешинчи колонна" дея тамғалади. Айтишича, украинча инқилобни улар амалга оширолмайдилар, чунки Россияда ҳаво совуқ.

Жириновский Россия сайловлари ҳақида

Жириновский Россияда Макдоналс ва Пепси-колани бойқот қилишга чақирди