Apple iPhone телефонларини атайин секинлатишини тан олди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Nick England/Getty Images
Image caption Apple ўзининг iPhone X телефонини бу йил тақдим қилди.

Apple ўз iPhone телефонларининг эски моделлари тезлигини атайин секинлатишини тан олиб кўплаб iPhone эгалари шубҳасини тасдиқлади.

Кўплаб мижозлар Apple улар янги моделларни сотиб олишлари учун эскироқ iPhone телефонларини секинлатишини гумон қилиб келишаётганди.

Компания эндиликда вақт ўтиши билан баъзи моделларни секинлатишини тан олди, аммо бунга телефон батареясининг ишлаши сабаб бўлишини айтди.

Унга кўра, батареялар вақт ўтиб сусайиши туфайли баъзи телефонлардаги литий-ион батареялар ўзгартирилган. Аксинча, дейди компания, совуқ ҳавода телефон ўчиб қолиши мумкин.

Apple ўз мижозлари телефонлари "ҳаётини узайтириш"ни исташини билдирди.

Баъзи мижозлар ўзлари синов ўтказиб, натижаларини Reddit саҳифасига жойлаганлар.

Уларга кўра, iPhone 6S телефонлари жуда секинлашган, аммо батареяси алмаштирилгач, яна тезлашиб кетган.

Geekbench технология сайти сўнгра турлича iOS тизимида ишлаётган бир неча iPhone телефонларини солиштириб кўрган ва улар ҳақиқатдан ҳам атайин секинлаштирилганига хулоса қилган.

Apple мижозларини хабардор қилиши керакмиди?

"Бу ишни ими-жимида қилиш билан Apple янаям ёлғончи бўлиб кўриняпти. Бу ишончни йўқотади", - деб ёзади блоггер Ник Ҳийр.

Секинлаштирилган телефондаги батареяни ўзгартириш билан унинг аввалги тезлигини қайтариш мумкин. Британияда, мисол учун, бунинг учун 79 фунт стерлинг, АҚШда эса 79 доллар сарфлаш керак.

"Улар бу борада очиқроқ бўлишлари керак", - дейди Bright Bee техконсалтинг фирмаси вакили Крис Грин.

"Сиз кимдир пул тўлаб сотиб олган тезликни олиб қўяяпсиз. Агар мижознинг телефонидаги тезликни вақт ўтиши билан секинлаштирмоқчи бўлсангиз, нимада шундай қилаётганингизни тушунтиришингиз керак", - дейди у.

Samsung - Galaxy S8 Iphone 7 dan zo'rmi?

АҚШ ҳукумати "iPhone кодини бузиб кириши мумкин"

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002