"Яхши қиз"лар қандай бўлишлари керак?

Фото муаллифлик ҳуқуқи YouTube/Dana Kruglova
Image caption Қизларнинг видеоси қозоқ йигитларнинг мурожаатига жавоб бўлди.

"Яхши қиз" - тез-тез қўлланиладиган ибора. У аёл ва қизларнинг жамиятда ўзларини қандай тутишларини ифодалайди. Жамият қанчалар анъанадор бўлса, қоидалар ҳам шунча қаттиққўлроқ. Кўпгина маданиятларда "яхши қиз" камтар, чиройли, камгап ва итоаткор, бошқаларида эса бокира, эрта турмушга чиқадиган, қоронғида ташқарида юрмайдиган, уй ишларини яхши бажарадиган бўлади. Баъзилар фикрида, бу каби ифодалар қизларнинг қатъиятли, муваффақиятли ва жамият учун фойдали инсонлар бўлиб етишишларига тўсиқ бўлади.

Яқинда қозоғистонлик журналист Дана Круглова қозоқ жамиятидаги "яхши қиз" ифодасини савол остига олиб флешмобни бошлади. У ишлаган видеода ўзларини таърифлаган аёллар қозоқ жамиятининг мезонларини пучга чиқарадилар. У аёллар ўзларини лесбиянка, карьерачи, феминист ва спиртли ичимлик ичувчи дея тасвирлашади. Бу видео қозоқ қизлари ўзларини қандай тутишлари кераклиги ҳақида парковкада видео мурожаат ёзган "уятмен", яъни бир гуруҳ қозоқ йигитларга жавоб тарзида яратилди.

Видеони томоша қилиш учун мана бу ерга босинг.

Сиз "яхши қиз" қандай ифодалайсиз?

Бу иборалар аёлларни чегаралаб қўйишига ишонасизми?

Бу каби иборалар қаердан пайдо бўлган ва улар ўзгариши керакми?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002