Путин АҚШдан арз қилиб янги ядровий қуролини кўрсатди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Россия 1
Image caption Путин қарийб 20 йиллик президентлиги давомида илк марта ўз чиқишини бевосита ҳарбий таҳдидларга бағишлади.

Владимир Путиннинг ўн тўртинчи Федерал мажлис қаршисида чиқиши мисли кўрилмаган тарзда тажовузкорона бўлди. АҚШ билан аксил-ракета мудофааси борасида олиб борилган музокаралар ҳақидаги узун ҳикояси ортидан Путин бу музокараларнинг барбод бўлишига Россия қандай жавоб қилганини кўрсатди.

Унинг айтишича, Россия янги қуроллар, баллистик ракеталар ва кўп-функцияли комплексларни ишлаб чиққан.

Путин ўз чиқишининг ярмидан сал камроғини АҚШ билан янги қурол-яроғ борасида юзага келган зиддиятга бағишлади.

АҚШ Аксил-ракета мудофааси бўйича келишувдан чиқиб кетди. Президентга кўра, Стратегик ҳужум қуроллари борасидаги битим билан бир қаторда, бу келишув ядровий қуролнинг қўлланмаслигини кафолатлаб келган.

"Биз америкаликларни Аксил-ракета мудофааси бўйича келишувни бузмасликка узоқ кўндирмоқчи бўлдик, лекин ҳеч нима иш бермади", - деди Путин.

Унинг айтишича, Россиянинг огоҳлантиришларига қарамай, АҚШ ўз аксил-ракета мудофаасини мустаҳкамлаш ва ядровий салоҳиятини оширишда давом этган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Россия 1
Image caption Графика "Сармат" ракетаси қаёққа учишини намойиш қилди.

"Биз таклиф ва огоҳлантиришлардан ташқари яна нима қилдик? Бунга Россия қандай жавоб берди? - дея савол берди президент. - Мана бундай!"

Бу баёнот ортидан Путин катта экранларда пайдо бўлган Россиянинг янги қуролларини бирма-бир тасвирлай бошлади.

Биринчи бўлиб у "Сармат" оғир қитъалараро ракетасини ўз ичига олган янги ракета комплексининг синовлари ҳақида гапирди.

Синовлар видеосига ракета парвози йўналишини намойиш қилувчи компьютер графикаси ҳамроҳлик қилди.

"Бизни ҳеч қандай аксил-ракета мудофаа тизими тўхтата олмайди", - деди Путин.

Путин, шунингдек, энергетик ядровий қурилмага эга бўлган энг янги қурол турининг синовлари ҳақида ҳам гапирди. Давлат раҳбарига кўра, бу синовларда мудофаа чегараларини айланиб ўтиш мумкинлиги намойиш қилинди.

"Бу қуролнинг қанча масофага учиши чекланмаган, у истаганча манёвр қилиши мумкин", - деди Путин.

Трамп: "Саммитда Путин ва мен яхши гаплашдик"

Маккейн: Путин Исломий давлатдан кўра катта таҳдид

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek