Абу-Даби амирининг иниси қидирилмоқда

Абу-Даби
Image caption Абу-Даби Яқин Шарқ Манхеттени номини олган

Марокашда Абу-Даби амирининг кичик укасини қидириш ишлари давом этмоқда.

Шайх Аҳмад бин-Зайд ал-Наҳайян планер ҳалокати ортидан изсиз йўқолган.

Планер Марокаш пойтахти Работ жанубидаги сунъий кўлга қулаган.

Қутқариб олинган учувчи ҳаёти хавф остида эмас.

Шайх Аҳмад бин-Зайд ал-Наҳайян Abu Dhabi Investment Authority (ADIA) сармоя фондининг бошлиғи эди.

500 миллиондан 700 миллион долларгача сармояси бўлган ушбу фонд Лондоннинг Гатвик аэропорти ҳиссалари ва дунёнинг кўплаб шаҳарларида кўчмас мулкларга эгадир.

Forbes журналига кўра, ном-нишонсиз ғойиб бўлган шайх дунёдаги энг қудратли шахслар рўйхатида 27-чи ўринда турарди.

Шайх Аҳмад тахт вориси эмасди.

Унинг катта акаси, Абу-Даби амири Халифа бин-Зайд, Бирлашган Араб Амирликлари президенти лавозимини эгаллайди.

Форс кўрфазида жойлашган Абу-Даби Бирлашган Араб Амирликлари таркибидаги еттита амирликнинг бири ҳисобланади.