Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бельгия парламент қўмитаси бурқани тақиқлаш учун овоз берди, хўш, бунинг сабаби нимада?

Бельгия парламент қўмитаси жамоатчилик жойларида юзни беркитувчи либосда юришни тақиқлаш масаласини ёқлаб, овоз берган. Одатда бу каби либослардан муслима хотин-қизлар фойдаланиб келишади.

Бу хусусдаги қонун лойиҳасида айтилишича, бурқада юриш тротуар ва жамоат транспорти дохил барча жамоат жойларида ман этилади. Тақиққа амал қилмаганлар эса, жаримага тортилишлари ёки ҳатто, қамоқ жазосига ҳукм этилишлари мумкин. Бельгияда амалда бўлган ички сиёсатга мувофиқ, овоз бериш яширин тарзда бўлиб ўтган. Энди, мазкур лойиҳа қонун тусини олиши учун Бельгия парламенти томонидан тасдиқланиши лозим бўлади. Агар шундай бўлиб чиқса, Бельгия бурқада юриш тақиқланган илк Оврўпо давлати бўлиши мумкин. Президент Николя Саркози таклифи асосида Франция парламенти ҳам ушбу масалани муҳокама этмоқда. Сешанба куни Франция Давлат кенгаши мамлакатда бирор бир кўринишдаги либосда юришнинг тақиқланиши кўплаб маҳкама даъволарига сабаб бўлиши мумкинлиги билан огоҳлантирганди. Биз мазкур масаланинг Оврўпонинг манаман деган демократик давлатлари парламентида муҳокама этилишига мусулмон жамоасининг муносабатини билиш учун ўзбекистонлик таниқли уламо Обидхон қори Назаровни суҳбатга тортдик.