Хитой: мамлакатнинг собиқ энг бой ишбилармони маҳкамада

Хуан Гуангю
Image caption Хуан Гуангю мактабдалигидаёқ пул топиш йўлига тушган

Хитойда мамлакатнинг собиқ энг бой ишбилармони бўлган шахс устидан маҳкама иши бошланди.

Йириклиги бўйича Хитойда иккинчи ўринда турадиган электрон жиҳозлари дўконлар мажмуининг асосчиси Хуанг Гуангю пора бериш ва қимматбаҳо қоғозлар билан ноқонуний савдо қилишда айбланмоқда.

У ўтган январ ойидан буён қамоқда қамоқда ушлаб турилибди.

Хуанг Гуангю деярли ҳеч нарсадан бир миллиард долларлик ишни йўлга қўйганди.

У деярли ўттиз йил олдин мактабни тарк этиб, электрон ускуналар сотиш билан шуғуллана бошлаган эди.

У аста-секинлик билан Хитой бўйлаб электрон жиҳозлар билан савдо қилувчи 1300 дан кўпроқ дўконларни очди.

Кўчмас мулкка эҳтиёткорлик билан ётқизилган сармоялар унга 6.3 миллиард доллардан кўпроққа тенг бизнес империясини барпо этишга ёрдам берди.

2008 йилда Хуанг Гуангю Хитойнинг энг бой одамлар рўйхатида биринчи ўринга қўйилди. Аммо бир неча ой ўтиб қамоққа олинди ва ўшандан буён ҳибсга сақланмоқда.

Унга қимматбаҳо қоғозлар билан савдо қилиш ва пора бериш айблари қўйилган. Хуанг Гуангю хотини ва унинг тижорий шериклари ҳам жавобгарликка тортилганлар. У асос солган "Гомэ" сармоя ширкати эса корпоратив пора беришда айбланмоқда.

Хуанг Гаунгю ўтган йил ширкат раислигидан истеъфога чиқди, аммо ҳали ҳам унинг энг йирик ҳиссадори бўлиб қолмоқда.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтаётган маҳкаманинг уч кун давом этиши кутилмоқда.