Сўнгги янгиланиш: 6 май 2010 - 13:09 GMT

Британия сайловлари харитаси

Британия сайловлари арафасида Би-би-си мухбирлари мамлакатнинг турли нуқталарида бўлиб, маҳаллий аҳолининг турмуши, сайловга муносабатлари ва бу сиёсий тадбирнинг боришини кузатиб фотолавҳалар тайёрладилар.


Ҳастингс шаҳридаги сайлов тадбирлари ҳақида фотолавҳа

Англия жанубидаги Ҳастингс шаҳри денгизга туташлиги ва йирик денгиз флоти билан танилган.

1997 йилдан Ҳастингсда Лейбористлар дастаклови кучли.

Бугун Ҳастингс сайловчиларини бошқа соҳилга туташ шаҳарларида бўлгани сингари иқтисодиёт аҳволи ва ишсизлик хавотирга солади.

Ҳастингс шаҳрида Би-би-си мухбири Шакил Анвар бўлган.

бу ерга босинг Фотолавҳани томоша қилиш учун бу ерга босинг

Лондоннинг Бетнал Грин бўлгасидан тайёрланган лавҳа


Лондон шарқидаги Бетнал Грин ва Боу туманини Британиянинг энг кўп миллатли тумани деб аташ мумкин.

Бу ердаги аҳолининг қарийб 40 фоизини бангладешликлар ташкил этади.

Бу ерда турли-туман тамаддихоналар ва санъаткорлар студиялари бўлиши билан бирга туман аҳолиси ишсизлик энг юқори даражада ва ҳудуд энг қашшоқларидан ҳисобланади.

бу ерга босинг Бетнал Гриндан тайёрланган фотолавҳа

Эдинбург

Эдинбург Шотландия пойтахти.

Эдинбург Лондондан кейин Британиянинг энг кўп сайёҳлар борадиган иккинчи шаҳри ҳисобланади.

2009 йилда "бутун мамлакат бўйича қаерда яшашни истардингиз" деган савол билан сўров ўтказилганда, Эдинбург биринчи ўринни эгаллади.

Шаҳарга кредит инқирози қаттиқ таъсир қилди, Шотландия Қироллик банкининг буткул касодга учрашига бир баҳя қолди.

Британия ҳукуматининг қутқарув ёрдами билан банк сақлаб қолинди, бироқ маҳаллий иш жойлари кескин қисқаришига тўғри келди.

бу ерга босинг Эдинбургдан сайлов олдидан тайёрланган лавҳа

Брадфорд

Брадфорд Британиядаги покистонликларнинг энг йирик жамоаси истиқомат қиладиган шаҳардир.

Бу ерга покистонликларнинг дастлабки авлоди 1950-, 1960-йилларда келиб жойлашган.

Шаҳардаги сайлов участкаларидан бири сайловчиларининг 50 фоиздан кўп қисмини мусулмонлар ташкил этади.

бу ерга босинг Брадфорд шаҳридаги сайловолди тадбирлари ҳақида фотолавҳа

Котсволдс

Котсволдс Лондондан икки соатча автомобилда йўл босиб борса бўладиган жой.

Котсволдсни "Англия юраги" деб аташади, унинг эртак китобларидагидек қир-адирлари, тошдан барпо этилган уйлари бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб этади.

Бу ерлардаги асосий бизнес тури фермерлик бўлиб, азалдан Консерваторлар партияси кучли дастакланиб келади.

бу ерга босинг Котсволдсда сайловолди тадбирлари


Вуттун Бассет

Вуттун Бассет шаҳарчаси Шимолий Уилшир сайлов округига қарайди.

Баъзилар уни "энг ватанпарвар" шаҳарча дея таърифлайдилар.

Чунки, Афғонистонда ҳалок бўлган аскарлар айни мана шу шаҳарча орқали уйларига қайтарилади.

Мазкур шаҳарча яқинида Қироллик ҳаво кучлари базаси жойлашган.

Аскарлар жасадлари қайтарилган кунлар шаҳарча кўплаб одамлари кўчаларга чиқиб, марҳумлар хотирасига ҳурмат бажо келтирадилар.

Британиянинг бошқа жойларида бўлгани каби бу ерда кўплаб сайловчилар учун ҳам иқтисод 2010 йилги парламент сайловларидаги асосий масаладир.

бу ерга босинг Вуттун Бассет шаҳридан тайёрланган фотолавҳа


Манчестер

Манчестер банклар маркази ва бу ерда йирик ишлаб чиқариш базаси жойлашган.

Мазкур саноат маркази қарийб 300 минг кишини иш билан таъминлайди.

Ирландия республикаси армияси (ИРА) 1996 йил Манчестерни бомба ҳужумига тутганди.

бу ерга босинг Манчестердаги сайловолди тадбирлари


Кардиф

Уэлс Бирлашган Қироллик таркибида бўлиб, ўз тилига, тарихи ва анъаналарига эга.

Аҳлиси уч миллион атрофида ва чекланган шаклда ўзини ўзи бошқарадиган ҳукумати бор.

Бу Уэлс Миллий Ассамблеяси деб юритилади.

Кардиф шаҳрида жойлашган ассамблея соғликни сақлаш, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳасида қонун чиқариш салоҳиятига эга.

бу ерга босинг Кардиф шаҳридан тайёрланган фотолавҳа

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.