Америка ёрдам ташкилотига қарши худкушлик ҳужумлари

Image caption Ҳужумга "муаллиф"ликни Толиблар даъво қилишган

Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида жойлашган Америка томонидан молияланадиган ёрдам ташкилотига худкушлик ҳужуми уюштирилган.

Ҳужумлар оқибатида камида тўрт киши қурбон бўлган.

Вилоят ҳокими Муҳаммад Умарнинг айтишича, Development Alternatives Inc идорасини олти ҳужумчи нишонган олган.

Камида бир олмониялик ва полиция ходими қурбон бўлган.

Полицияга кўра, йигирма киши яраланган.

Идора ҳовлисида ўқ овозлари эшитилган. Толибон воизи бу ҳужум учун маъсулиятни ўз зиммасига олган.

Хабар агентликларидан бирига гапирган ҳоким Муҳаммад Умар, биринчи худкуш ҳужумчи ўзини идорага киришда , иккинчиси эса идора ичкарисида портлатгани ва камида бир нафар хорижлик қурбон бўлганини айтган.

НАТО ва Афғон кучлари бинони ўраб олишган.

Development Alternatives Inc ёрдам ташкилоти ижтимоий ва иқтисодий ёрдам дастурларини молиялайди. Ташкилот бундан бир неча ой аввал Қундузда фаолият бошлаган эди.

Америка ҳарбийларининг Афғонистондаги янги раҳбари Генерал Петраус келаси ойлар давомида зўравонликнинг ортиши билан огоҳлантирган эди.

Гарчанд, асосий ҳарбий муҳорабалар мамлакат жанубида кечаётган бўлса ҳам, сўнгги бир неча ой ичида мамлакат шимолида ҳам Толиблар ва бошқа исёнкор гуруҳларнинг фаоллашаётгани кузатилмоқда.