Таркибида асбест бўлган маҳсулотлар зарарсизми?

Image caption Олимлар азбестнинг ҳар қандай тури зарарли экани ва саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкинлигини айтадилар.

Олимлар, шифокорлар ва асбестдан фойдаланишга қарши фаоллар келгуси ўн йилликда минглаб инсонлар асбест ёки тошпахта таъсири туфайли оламдан ўтишлари мумкинлигидан хавотир билдирмоқдалар.

Би-би-си ва Журналистик Тадқиқотлар Халқаро Консорциуми томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқландики, таркибида саратон касаллигини келтириб чиқаруви асбест бўлган маҳсулотларни тарғиб қилиш учун миллионлаб долларлар сарфланмоқда ва аксари ривожланаётган мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Асбестдан зарарсиз равишда фойдаланиш мумкинми-йўқлиги атрофидаги баҳслар олимлар орасида шиддатли тус олмоқда.

Ривожланаётган мамлакатларда асбестдан ҳануз қурилиш материаллари, қувурлар ва шифер ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилади.

Асбестдан фойдаланиш тарафдорларига кўра, бугунда ишлатилаётган "оқ асбест" фақатгина кўп миқдорда ишлатилгандагина зарарлидир, кам миқдорда эса ҳеч қандай салбий таъсири йўқ.

Уларга кўра, илмий тадқиқотлар фақатгина "зангори" ёда "жигарранг" асбестгина ўта зарарли эканлигини кўрсатган.

Ҳозирда асбестнинг бу турлари нафас йўллари касалликлари ва саратонни келтириб чиқариши туфайли тақиқланган.

Image caption Жаҳонда энг кўп азбест ишлаб чиқарувчи (сариқ чизиқ), экспорт қилувчи (яшил чизиқ) ва фойдаланувчи (зангори чизиқ) давлатлар рўйхати.

Аммо олимлар ва Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти ҳозирда "оқ асбест"ҳам ўпка ва бошқа турдаги саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида айтмоқдалар.

"Оқ асбест" аллақачон Оврўпо Иттифоқи давлатларида таъқиқланган.

Аммо Ҳиндистон, Хитой ва Россия каби мамлакатларда ҳануз ишлатилади.

Ҳиндистон жаҳонда энг кўп миқдорда "оқ асбест"ни Канада, Россия ва собиқ Иттифоқ давлатларидан сотиб олади.

Мамлакатдаги қашшоқлар яшайдиган миллионлаб уйлар бошдан-оёқ таркибида асбест бор материаллардан қурилган.

Худди шундай ҳолатни жаҳоннинг бошқа ривожланаётган давлатларида ҳам кузатиш мумкин.

Ҳиндистон ҳукумати эса "оқ асбестни" тақиқлаш бобида ҳозирча ҳеч қандай ҳаракатларни амалга оширмаган.

"Оқ асбест" саноати билан шуғулланувчилар у билан эҳтиёткорлик билан иш олиб борилса, мутлақо зарарсиз эканлигини таъкидлайдилар.

Image caption Азбест келтириб чиқарган саратон туфайли оламдан кўз юмганалар сонини кўрсатувчи график.

"Оқ асбест" цемент билан қориштирилиб ундан томларни ёпиш учун шифер ва сув қувурлари ишлаб чиқарилади.

Асбест корхонларида ишловчилар ҳам саратаон касаллиги улар орасида тез-тез рўй беришини айтадилар.

Эколог олим, профессор Бек Тошмуҳамедовга кўра, Ўзбекистонда асбестнинг зарарли турлари тақиқланган, аммо мутахассилар томонидан зарарсиз, дея кўрилган асбестли маҳсулотлардан ҳануз кенг қўлланилади.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги қошидаги Санитария-эпидемиология муассасаси қошида асбестнинг қайси туридан фойдаланиш мумкинлиги борасида рухсат берувчи мутахассислар бор.

Улар асбестнинг қайси манбадан келганлигини аниқлаб, зарасиз ёда зарарли эканлиги ҳақидаги хулосани берадилар.

Лекин кўплаб олимлар асбестнинг ҳар қандай тури зарарли, деган фикрдалар ва Оврўпо давлатларида асбестнинг ҳар қандай тури тақиқланган.