Афғонистонда НАТО кучлари вертолёти ҳалокатга учраган

Харита

Афғонистон жанубида НАТО вертолёти ҳалокатга учраши оқибатида икки ҳарбий нобуд бўлган. Бу ҳақда Афғонистондаги иттифоқ кучлари маълум қилган. Ҳалок бўлганлар НАТОнинг Халқаро Хавфсизлик Кўмак кучлари аъзолари бўлишган.

Толибон вертолётни уриб туширганини даъво қилмоқда. Аммр, Кобулдаги Халқаро Хавфсизлик Кўмак кучлари воизи ҳалокат бўйича ҳамон текширув ишлари бораётганини айтган. Афғонистонда иттифоқчи кучлар вертолётлари ҳалокати камдан-кам кузатилади.

Толибон воизи Қори Юсуф Аҳмадийнинг хабар агентликларидан бирига айтишича, Ҳелманд вилояти маркази Лашкаргоҳ яқинида қулаб тушган тикучарни уларнинг жангчилари нишонга олганлар.

Ўтган йилнинг октябр ойида юз берган икки вертолёт ҳалокатида 14 нафар АҚШ аскари нобуд бўлганди.

Толибон ҳам баъзида НАТО ва Қўшма Штатлар тикучарларини уриб туширгани кузатилган.