Дунё бозорида олтиннинг нархи рекорд даражасига кўтарилди

Олтин
Image caption Олтин ҳар доим ўз қийматини сақлаб турадиган сармоя сифатида кўрилади

Дунё бозорида олтиннинг нархи рекорд даражасига чиққан. Бир унция - 28.3 грамм олтин нархи 1270 долларни ташкил этган.

Мазкур ҳолат доллар қадрининг тушиб кетгани ва иқтисодда беқарорлик билан изоҳланяпти.

Сармоядорлар иқтисодий қийинчиликлар пайти олтин сотиб олишни афзал кўришган. Олтин бошқа танловлар-акциялар ва ё облигациялар қиймати ўйнаб турган бир пайтда олтин ўз қадрини сақлаб турадиган бойликдир.

Ва айнан мана шу ҳолат жорий йил олтин нархининг 16 фоизга кўтарилишига сабаб бўлди дейиш мумкин.

Кўплаб етакчи иқтисодлар ҳали ҳам молиявий инқироз таъсирларидан қутила олганлари йўқ ва олтин хавфсиз сармоя сифатида кўрилади.

Сўнгги бир неча кун ичида қатор қўшимча омиллар ҳам рол ўйнади. Доллар қийматининг тушиб кетиши тижоратчиларни олтин сотиб олишга ундади.

Айни пайтда йирик АнглоГолд Ашанти кон ширкати олтин нархларига оид қаттиқ чекловларни бекор қилди. Бозор буни йирик ўйинчи нархларни кўтиришда давом этиши аломати сифатида қабул қилди.

Бундан ташқари мавсумий омил-йилнинг шу пайтида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган муҳим байрамлар олди тилло тақинчоқларга талаб ҳар доим юқори бўлади.

Аммо, ҳамма ҳам олтин бозоридаги гуркирашга ишонч билан қараётгани йўқ. Сешанба куни Жорж Сорос бозордаги вазиятни навбатдаги кўпик сифатида таърифлаган ва эртами кечми олтин нархлари яна тушиб кетишини башорат қилган.