"Оврўпо иқтисоди жадал суръатда ўзини ўнглаб олмоқда"

Баррозо
Image caption Жаноб Баррозонинг ишонишича, Оврўпо иқтисоди тез суръатларда ўнгланмоқда

Оврўпо Комиссияси Президенти Жозе Мануэль Баррозонинг айтишича, Оврўпо иқтисоди жадал суръатда ўзини ўнглаб олмоқда ва ўсиш аввал башорат қилингандан кўра кучлироқ бўлиши мумкин.

Оврўпо Иттифоқига аъзо давлатларнинг аксарияти ўзларига анча келиб қолишган.

Айниқса, Олмониянинг кўрсаткичлари ниҳоятда яхши.

Шунинг учун ҳам ҳозир фонд биржаларининг хавотири Оврўподан Америкага кўчмоқда.

Оврўподаги иқтисодий ўнгланишнинг қанчалик барқарор бўлиши қаршиларида турган муаммоларни ҳал этишларига боғлиқ бўлади.

Жаноб Баррозо ҳам буни рад этмади.

Аксарият Оврўпо давлатлари энг аввало қарзларидан қутулиб олишлари керак, дейди Би-би-сининг Оврўпо иқтисодиёти масалалари бўйича мухбири.

Bu maqolani Lotin alifbosiga o'girib o'qish uchun quyidagi linkdan foydalansangiz bo'ladi.

http://www.transliteration.kpr.eu/uz/