НАТО қўмондони Қуръонни ёқиш таҳдидларига эътироз билдирди

Девид Петреус

АҚШ қўшинларининг Афғонистондаги қўмондони генерал Петреуснинг огоҳлантиришича, 11 сенябр ҳужумларининг 9 йиллиги санаси муносабати билан Қуръон нусхасини ёқиш қарори иттифоқчи кучларга хавф туғдириши мумкин, сабаби бу ҳодисага бутун мусулмон дунёсининг ғазаби қўзийди.

Генерал Девид Петреус сўзларига кўра, Флоридада Қуръон нусхасини ёқиш режаси Толибонга қўл келади ва мусулмон дунёсида АҚШга қарши кайфиятларни кучайтиради.

Генерал Девид Петреус Қуръон ёқилса, "нафақат Кобулда, балки бутун дунё бўйлаб" норозиликларга олиб келиши мумкин деб огоҳлантирди.

Кобулдаги Америка элчихонаси чоп этган баёнотида, Флорида штатида жойлашган Гейнсвил черковининг 11 сентябр ҳужумларининг 9 йиллигини Қуръон нусхасини ёқиш билан нишонлаш борасидаги режалари қаттик қораланган.

Генерал Америка матуботига қилган мурожаатида, бу қўшинларни ва бўлажак сай ҳаракатларимизни хавф остига қуйиши аниқ, деб ёзган.

"Толибон айнан ушбу ҳаракатлардан фойдаланиб, ундан ҳам каттароқ муаммоларни чиқариб келиши мумкин. Нафақат Афғонистонда, биз дунёнинг турли бурчакларида ҳам Исломий жамоалар билан мулоқотдамиз," деди Афғонистонда 150 минг ҳарбийларга раҳбарлик қилаётган генерал Петреус.

Америка бошчилигидаги Ғарб колаицияси қўшинларидан ва НАТО ўқув машқларига раҳбарлик қилаётган генерал Уильям Кодвелнинг Си-эн-энга айтишича, "бу уларнинг муқаддас китоби, ва агар кимдирки мусулмонлар учун муқаддас нарсани вайрон қилмоқчи бўлса, бу албатта одамлар орасида баҳслашувларга олиб келиб, чуқур хавотирларни уйғотади."

Душанба куни черков режасига норозилик билдириб, юзлаб Афғонлар пойтахт Кобулда намойишга чиқишганди. Улар қўлларида турли плакатлар кўтариб олиб, Кобулдаги Милод-ул Набий черкови ташқарисида тўпланганча, "Яшасин Ислом", "Америкага ўлим" деган сўзларни айтиб, ҳайқиришганди:

Намойишчилар Америка черкови пастори Терри Жонснинг тулумига ўт хам қўйишганди.

Намойишлар чоғида парламент аъзолари, вилоят кенгашлари вакиллари ва уламолар кескин чиқишлар қилишган.

Намойишчилар Америка Қуръонни таҳқирлашни бас қилмас экан, намойишларини давом эттириш билан ҳам огоҳлантиришганди.

Американинг Кобулдаги элчихонаси махсус баёнот билан чиқиб, черковнинг режаларини қоралаган ва расмий Вашингтон "атайдиган диний ёки этник гуруҳнинг кўнглига озор бериш ҳаракатларидан чуқур ташвишда" эканини билдирганди.

Айнан бу мунозарали ҳолат Амеркада салбий кайфиятлар тус олганида содир бўлмоқда.

Нью-йоркда тўққиз йил олдин террор хужуми содир этилган жойда янги масжид ва Исломий маданият марказини қуриш режажарига аксар америкаликлар норози. Пастор Жоунс ўз режаларини эълон қилганидан бери жуда кўп таҳдидларни олганини айтди.

У генерал Петреуснинг хавотирларини тан олиб, "Уол стрит" журналига баёнотини чоп этди.

"Биз Исломнинг радикал унсурларига улар ҳаётимизни назорат қилмасликларини кўрсатмоқчимиз," деб айтган пастор.

Пастор Жоунснинг эллик аъзодан иборат бўлган черкови борасида камдан-кам одам биларди.

Лекин унинг интернет саҳифасида "Ислом зўравонлик ва зулумни қўллаб-қуватлайди," деган шиорлари кўп жойларда эътироз намойишларига сабаб бўлди.

Яқинда минглаб мусулмонлар Индонезияда норозилик намойишларида иштирок этдилар.

Bu maqolani Lotin alifbosiga o'girib o'qish uchun quyidagi linkdan foydalansangiz bo'ladi.

http://www.transliteration.kpr.eu/uz/