Сўнгги янгиланиш 9 сентябр 2010 - 16:12 GMT

Владикавказ бозорида кучли портлаш рўй берган

Россиянинг Шимолий Қофқоз минтақасида амалга оширилган худкушлик ҳужумида камида 16 инсон нобуд бўлган ва 80 киши жароҳатланган.

Расмийларга кўра, худкуш ҳужумчи Шимолий Осетия пойтахти Владикавказ шаҳридаги марказий бозорнинг киришида бомба жойланган машинасини портлатиб юборган.

Портлаган "Волга" автомобили давлат рақами Ингушетияга тегишли экани маълум қилинган.

Портлаш ортидан ҳодиса жойида куйиб кетган жасадларни, вайрон бўлган машиналар ва тўкилиб тушган ойналарни кўриш мумкин бўлган.

Портлаш эрталаб содир бўлган.

Терговчилар бунга террорчилик ҳужуми сифатида қарашмоқда ва ҳукумат расмийси автомобил портлаганини айтди.

Талофатлар сони ортиб бормоқда.

Шимолий Осетия пойтахти пойтахти Владикавказ бундан олдин ҳам нишонга олинган.

Шаҳарнинг энг юқори мартабали расмийлари отиб ўлдирилган ва икки йил олдин аёл худкуш ҳужумчи кичик автобусда ўзини портлатиб, 12 инсоннинг умрига зомин бўлганди.

Ҳодисада Шимолий Қофқоз минтақаси мустақиллиги учун курашаётган Исломий жангарилар гумон остига олиниши мумкин, дейди Би-би-си мухбири.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.