'Худо борми?' ёки 'Яна қанча умрим қолди?' - 'Уф-ффф, бунинг жавобини ким билади?'

Ҳали қарасангиз, "Йилнинг энг яхши одами," ҳали қарасангиз, "Террорчи ташкилотларнинг қора рўйхати," ҳали қарасангиз, "Йилнинг энг жозибали аёлию эркаги"...Қаёққа қараманг, бугун у, эртага бу рўйхатни кўравериб, ҳаммамизнинг кўзимиз пишиб кетгани тайин.

Аммо ишонаверинг, бунақаси камдан кам бўлади, бу гал эълон қилингани ўзиям рўйхатмисан рўйхат: Инсониятни қийнаётган абадий саволлар ёки ҳануз очиқ қолаётган жавобсиз саволлар рўйхати!!!

“Яшашнинг моҳияти нимада?” ёки “Муҳаббат нима?” деган саволнинг икки карра икки тўрт дегандек аниқ жавоби бормикан?

Буёғи, “Ўлим ёки Ҳаёт нима дегани?,” “Худо борми-йўқми, бўлса, қандай?”...Инсон сўрайман деган саволларнинг кети кўринса қани...

Бу саволни сўраган ҳам, унга жавоб излаган ҳам ўзингиз эмасми, тан олаверингки, минглаб китобларни титкиламайсизми, бошингизни қанчалар қотирмайсизми, Суқрот каби ғорларга кўмилмайсизми, кўнглингизни ҳам, ўзингизни ҳам қониқтирувчи жавоб тополмаслигингиз аниқ!

Ask Jeeves қидирув тармоғи тажрибасига ишонилса, узил-кесил жавоб тополмасликларига бор вужудлари билан иқрор бўлишса ҳам, инсонлар бор қайсарликлари билан қайта-қайта шунга ўхшаш саволларни сўрайверишаркан...Бошга битган ақллилик балоси шу деганлари бўлса керак...

2000 йилда ташкил этилган веб саҳифа мутахассислари бир миллиарддан ортиқ фойдаланувчиларининг ўтган 10 йил ичидаги сўровларини ўрганиб, энг кўп сўралган жавобсиз саволлар рўйхатини тузиб чиқишибди.

Мутахассислар ғалати аҳволга дуч келишибди денг: Инсоният яралгандан буён бошини қотириб, бутунбошли фалсафа фанининг тамал тошини яратганлари қолиб, “Тони Сопрано ҳақиқатдан ҳам ўлганми?” (Таништириб ўтиришимнинг ҳожати бўлмаса ҳам, Тони Сопрано Американинг ўша машҳур “Сопрано клани” номли детектив телесериалининг бош қаҳрамони) ёки “Оч-сариқлар (блондинкалар) буғдойранг ёки қорамағизларга қараганда завқу-шавққа кўпроқ ўчроқми?” деган саволлар ҳам қанчадан қанча одамларнинг бошларини шишираркан денг...

Одамлардаги бунча қизиқиш, интилиш ва эҳтиёжни кўриб, Ask Jeeves интернет қидирув тармоғи энди инсониятни қийнаётган абадий саволларга бағишлаб, махсус саҳифа очишни ният қилибди.

Мақсад эса, ҳамма билгани билан ўртоқлашса, билмагани бироз ариб, енгил тортармикан, деган ўй бўлибди. Агар халқ тили билан айтадиган бўлсак, "Чиқмаган жондан умид," дегандек бир уриниш, десак тўғрироқ бўлади.

Сўнгги йилларда Ask Jeeves интернет қидирув тармоқлари бозорида Google каби наҳанглар билан нотенг бўлса-да, ашаддий курашга киришган.

Аммо Британиядан ташқарида кўпчилик яна Ask сифатида билувчи тармоқ сизга нафақат маълумот олиш, балки кўнглингизу, ақлингизни қийнаган истаган саволни сўраш имкониятини ҳам беради.

Агар энг сўнггида тармоқнинг жавобсиз саволлари рўйхатига келадиган бўлсак, қуйида улар билан бемалол танишишингиз мумкин бўлади. Бу саволларнинг қанчасига жавоб излаб, уларнинг жавобсиз эканига аллақачон амин эканингизга эса, шубҳам йўқ:

1. Яшашнинг моҳияти нимада?

2. Худо борми?

3. Блондинкалар завқу шавққа кўпроқ ўчми?

4. Диетанинг энг яхшиси қайси?

5. Ердан ташқарида ҳаёт борми?

6. Дунёдаги энг машҳур инсон ким?

7. Муҳаббат нима?

8. Бахтнинг сири нимада?

9. Тони Сопрано ҳақиқатда ҳам ўлганми?

10. Яна қанча умрим қолган?

Сизни бу саволлардан қай бири кўпроқ қизиқтирган? Ва бу саволларга сизнинг жавобларингиз қандай? Сиз рўйхатдаги барча саволларни ҳам жавобсиз, деб ўйлайсизми? Сиз бу жавобсиз саволлар рўйхатига яна қандай саволларни киритган бўлардингиз?

Бизнинг электрон манзилимиз : uzbek@bbc.co.uk га мактуб жўнатишингиз ё-да саҳифанинг ўнг томонидаги махсус форма орқали фикрларингизни билдиришингиз мумкин.

Биз сизнинг фикру мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.

Муштарийларимиз мактублари

Яҳё

Ҳақиқий мўъминлар асло сиқилмайдилар. Юқорида зикр қилинган саволларнинг баъзилари жавобсиз эмас, балки Қуръону Суннатга ишонганлар учун жавоби маълум.

1. Худо борлигига тарихда 99% инсонлар ишонган десак ҳам бўлади. Худо борлигини деярли ҳар бир инсон ўз табиати ва виждонида сезиб туради. Ҳатто даҳрийлар ҳам бу коинотни бошқариб турган қандайдир бир азалий-абадий куч бор деб ишонишади.

2. Ҳаётнинг моҳияти руҳ ва жасад бахтини топишда. Буни эса фақатгина Аллоҳга тўла иймон келтирганлар топади!

Yahyo

Инсоният жавобини билолмайдиган Ғайбий илмлар жуда ҳам кўп аслида, лекин уларнинг калити бешта нарса эканини Қуръон ва Ҳадис хабар берган: 1. Қиёмат қачон бўлиши 2. Ёмғир қаерда қачон ёғишини 100% қатъий айта олиш

3. Онанинг қорнида пайдо бўладиган чақалоқларнинг қандайлиги (Ўғилми, қизми, соғлом бўладими, бахтли бўладими, қачон бўлади ва ҳоказо...)

4. Ким эртага (келажакда) нима қилишига 100% кафолат бера олиши

5. Ким қаерда ўлишини 100% қатъий билиши

Мана шулар ғайб илмининг калитлари...

Санжар, Los Angeless

Xudo bor, u yakka va yagona, hamma narsaga qodir. Yashashdan maqsad bo'lsa, shu yolg'iz, qodir Xudo-Alloh taoloning roziligini topish. Alloh rozi bo'lgan odam 2 dunyoda baxtli bo'ladi. Dunyodagi eng mashhur inson bo'lsa, shu Xudoning bandasi va payg'ambari Muhammad ibn Abdulloh صلي الله عليه و سلم bo'ladilar. Taomning halolidan me'yorida iste'mol qilsa va Ramazon hamda qo'lidan kelgancha boshqa nafl ro'zalarni tutib tursa, mana shu eng yaxshi parhez bo'ladi. Qolgan savollar ahamiyatsiz. الله اكبر

Санжар, Los Angeless

Xudo bor, u yakka va yagona, hamma narsaga qodir. Yashashdan maqsad bo'lsa shu yolg'iz, qodir Xudo-Alloh taoloning roziligini topish. Alloh rozi bo'lgan odam 2 dunyoda yutuqqa erishgan bo'ladi. الله اكبر

Эркин, Kazan

Алишернинг гапига қўшилган ҳолда бизни яшашдан мақсадимиз - Аллоҳнинг ризолигини олиш Ва Унинг амри билан яшаш! Аллоҳ Ягонадур ва Бу дунёнинг Тарбияткўнандаси Аллоҳдир. Аллоҳни излайман деган киши ақл билан топсин. Бу дунёга бир назар солсинки Аллоҳ яратган ерда бирор бир нуқсон йўқ, мисол учун бир майдача булган ҳужайрани Яратувчиси Буюк Ҳақ парвардигоримиз шундай ажойиб қилиб яратганки, у ҳужайранинг ўзи бир мўъжизадур! Ва ақл эгалари учун Аллоҳ бордур!!! Диетанинг энг яхшиси Исломийдур!!!

Alisher, Toshkent

1- Yashashning mohiyati bu-SINOV, bu dunyo sinov dunyodir, har birimiz sinovdamiz, yashashdan maqsad ko'proq savob ishlab, gunohlardan uzoqda bo'lishdir.

2- Xudo albatta bor, borligigi ishonmaysizmi, unda yaratuvchimiz Allohning kalomi bo'lmish Qur'onni o'qib ko'ring, undagi inson aqli yetmaydegan mo''jizalar mana 1400 yil bo'libdiki o'z isbotini topib kelmoqda.

3- Yo'q, ularni ham orasida taqvodorlari bor, besh qo'l barobar emas.

4- Dietaning eng yaxshisi bu - RO'ZA tutish.

5- Albatta hayot bor, Jannat va Jahannam.

6- Dunyoda eng mashhur inson bu Muhammad SAW dir. Hatto buni g'ayriddinlar ham tan oladi.

7- Muhabbat bu Allohga va uning payg'ambariga bo'lgan sevgi, chunki ular hatto ona o'z emizikli bolasini tashlab yuboradigan bir paytda bizni zulmatdan yorug'likka olib chiqadiganlardir.

8- Baxtning siri va kaliti Quro'onda va Hadisda. Ularga amal qilgan kishilar baxt va saodatli bo'lishi aniqdir.

9- U odamni tanimayman.

10- Qancha umrim qolganini bilsam, hozirdanoq qarib qolardim. Va buni bilishni ham istamayman.

Ҳазратқул Худойберди, Sweden

Инсоният учун энг муҳим бўлган саволлар жумласига таклиф: "Парадоксал вазиятлар. Номер 1. Нега инсоният ривожлангани, гуёки у ақллироқ бўлгани сари инсонларнинг ақлу фаросати, мавжуд ресурслари, қудрат ва маблағлари жамиятларни ижтимоий ривожлантиришга эмас? балки зўравонлик, уруш, бошқалар устидан ҳукмронлик қилиш каби режаларга йўналтирмоқда?". Афсуски кўпчилик бу ҳақда ўйламайди, аммо айни пайтда кўпчилик бир гуруҳ сиёсатчилар ўйламай-нетмай қилган ишларини азобини тортишга мажбур бўлмоқдалар.

Менинг жавобим: Ушбу кунда дунёда айрим давлат ёки бир неча давлатларни ўз ичига олган ва Шахсий Мавқеълар устунлигини таьминловчи бир неча улкан корпорациялар ўзларига кучли заминлар яратишган. Улар ичида энг забардастлари:1. Ҳарбий Қурол-яроғ ишлаб чиқарувчилар. 2. Фармацевтика.

Po'lat

Navxosning sharhiga qo'shilaman, Alloh buyukdir!

Ilhombek, USA

Savollar juda qiziq.

Навхос, Prague

Яшашнинг моҳияти ўз ичимиздаги энергияни мутлақ реализация қилиш. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Малласочлар ҳам, қорасочлилар ҳам, калу кўса ҳам завқу шавқ борасида бир хил мавқеъда. Гап чўнтак залворида, диетанинг энг яхшиси исломий бўлгани. Бу маънода Муҳаммад (САВ)га тақлид қилишда ҳикмат бор. Биздан ташқарида фаришталар яшайдиган бир макон борлиги шубҳасиз (Муҳаммад САВ). Яратган жамолига ошиқлик. Бахтнинг сири ва калити қалб босиқлигида ëшурун, Тони Сопрано тирик, Азроил билади буни.