Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

АҚШ президентининг нега ёзувчиликка ишқи тушиб қолган бўлиши мумкин?

Яқин кунларда Америка Президенти Барак Обаманинг болаларга бағишланган янги китоби нашрдан чиқади.

Китоб "Мен сени мадҳ этаман: Қизларимга мактуб" деб номланади.

Президент Обама ўз китобини 13 нафар таниқли америкаликка бахшида этган.

Уларнинг орасида Американинг биринчи президенти Жорж Вашингтон ҳам бор.

Барак Обама Оқ Уйдаги фаолияти давомида болаларга атаб китоб ёзган биринчи Америка президенти бўлади.

Президент Барак Обама бундан аввал катта ёшдагилар учун ҳам иккита китоб ёзган.

Ва ҳар уч китобдан тушажак икки миллион долларга яқин қалам ҳақини урушларда қурбон бўлган америкалик ҳарбийларнинг болаларига ёрдам тариқасида бермоқчи.

Биз таниқли ўзбек ёзувчиси Абдулҳамид Исмоилни суҳбатга чорлаб, Америка Президенти Барак Обаманинг ёзувчиликка бу каби ихлоси сабабларини сўрадик.