Россия наркотик ташувчиларга қарши кескин курашиш ниятида

Банги
Image caption Россияда наркотиклар истеъмолидан ҳар йили 30 минг инсон ҳалок бўлади

Россия қуйи парламенти –Дума, хорижлик гиёҳванд моддалар ташувчиларни ватанларига мажбурий чиқриб юборувчи қонун лойиҳасини биринчи муҳокимадан ўтказмоқда.

Қонунда, шунингдек, хорижий наркотик ташувчиларнинг Россияга қайта киришлари манъ этилиши ҳам белгиланган.

Янги қонун лойиҳаси Россия Гиёҳванд моддалар айланишини назорат қилиш бўйича Федерал хизмати идораси томонидан тайёрланган.

Ушбу идора расмийларига кўра, Россияда гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси ва ташиши билан Марказий Осиё минтақасидан, асосан Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари шуғулланишади.

Қафқоз минтақасидан эса, Озарбайжон фуқаролари шуғулланишади, дейилади Россия "Госнаркоконтроль" ҳисоботида.

Қонун лойиҳаси муаллифларининг айтишларича, хорижий наркокурьерлар, Россия ҳудудида гиёҳванд моддалар истеъмолига оид вазиятни янада кескинлаштиради.

Айрим Россия сиёсатчилари, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларига нисбатан виза тартиби жорий этиш таклифини олдинга суришади.

Расмий маълумотларга биноан, гиёҳванд моддалар истъмолидан Россияда йилига 30 минг инсон ҳалок бўлади.