Танишинг: дунёнинг энг паст бўйли эркаги - Хагендра Тҳапа Магар

Магар

Ўзининг 18 ёшини нишонлаётган Хагендра Тҳапа Магар дунёнинг энг паст бўйли эркагига айланди.

Непал марказидаги кичик қишлоқлардан бирида яшовчи жаноб Магарнинг бўйи 66 сантиметрдир.

Жаноб Магар ушбу "унвон"га колумбиялик Эдвард Нино Ҳернандес ортидан лойиқ деб топилмоқда.

Ўспирин пойтахт Катмандудан 200 километр ғарбда жойлашган она шаҳри Похарада Гинннес Рекордлар Китоби ходимлари томонидан расман қайддан ўтди.

Хагендра Магар бугунга қадар дунёнинг энг паст бўйли ўспирини ҳисобланарди.

Жаноб Магарнинг туғилган пайтдаги вазни бор-йўғи 600 грамм бўлган.

Унинг онаси Дҳана Маянинг айтишича, чақалоқ шунчалар кичкина бўлганки, у онаси кафтига бемалол сиғган.

"Бир оз улғайгач, эрим уни ўз чўнтагида олиб юрадиган бўлди," деди Мая хоним Би-би-си билан суҳбатда.

Аксар непал қишлоқлари аҳолиси сингари жаноб Магар оиласи ҳам кўкат сотиб, уч хонали ҳовлида умргузаронлик қилади.

Ота-онасининг айтишича, уларнинг фарзандлари жуда ҳам фаол: Ҳагендра ҳовлида ўйнашни ва онасига уй юмушларида ёрдам беришни хуш кўради.

У маҳаллий мактабга қатнайди, бироқ дарсларни ўзлаштира олмагани учун 4-5 ёшли болалар билан бирга ўқишга мажбур.

Жаноб Магар оиласига кўра, маҳаллий матбуот у ҳақида ёза бошлаганидан буён уларнинг ҳаёти ўзгарди.

Ўз бўйи билан шуҳрат топган Хагендрани Непал Бош вазири меҳмонга таклиф қилди.

Ҳозирга келиб у Непалнинг сайёҳлик элчисига айланган.