Шошилинч хабар: Қуролли шахслар чечен парламентини ҳужумга тутишди

Image caption Бу галги ҳужум пойтахт Грознийдаги парламент биносига қаратилган

Чеченистондан келаётган хабарларга кўра, бир гуруҳ қуролли шахслар пойтахт Грознийдаги парламент биносига ҳужум қилишган. Ҳужум оқибатида камида уч қўриқчининг қурбон бўлгани айтилмоқда.

Россия ахборот агентликлари тарқатаётган хабарларга кўра, ҳужумчилар ўлдирилмасдан аввал парламент биносини забт этишга муваффақ бўлишган.

Айтилишича, парламент биносига ҳужумни ўзини портлатиб юбориш билан худкуш ҳужумчи бошлаб берган.

Дастлабки хабарларга кўра, бир неча киши гаровга ҳам олинган.

Ҳужум маҳали парламент спикери бино ичкарисида бўлгани, аммо унга зиён-заҳмат етмагани айтилади.

Расмий Кремл чечен бўлгинчиларига қарши узоқ йиллик урушда ғалаба қозонганини даъво этиб келади.

Аммо сўнгги пайтларда Россиянинг жанубий минтақаларида исломий жангариларнинг ҳужумлари ортган.

Хабар тафсилотларини веб саҳифамизда кузатиб боринг.