Эрон ўзининг илк ядровий реакторига ёнилғи қуйишни бошлади

Эрон илк ядровий реакторига ёнилғи қуйишни бошлаганини маълум қилган.

Бу билан Эрон ядровий қувват ишлаб чиқариш томон яна бир қадам ташлаган.

Бушеҳрдаги иншоот 35 йил давомида қуриб битказилди ва унга бир миллиард доллар сарфланган.

Ядровий реакторга ёқилғи Россия тарафидан етказиб берилмоқда.

35 йиллик қурилишдан кейин ниҳоят Бушеҳр ядровий реактор фаолият қиладиган иншоотга айланди.

Бу ерга ядровий ёнилғи ёзда келтирилганди.

Аммо, уни қуйиш кечиккан, айримлар мазкур ҳолни компютерга вирус тушгани билан изоҳлашди.

Аммо, Эрон расмийлари буни рад этишди.

Иншоотни бошқараётган Россия муҳандислари реакторнинг ишлаши хавфсиз эканига ишончлари комил эканини айтадилар.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги сўзчиси Рамин Меҳмонпарастнинг айтишича, иншоот мамлакат учун янги энергия заҳиралари ишлаб чиқаради.

"Бушеҳр бизга тоза энергиядан фойдаланиш томон янги қадам ташлашимизга ёрдам беради. Ушбу ядровий иншоотда ишлаб чиқариладиган электр қуввати энергия тизимига етказиб берилади", деб айтди Рамин Меҳмонпараст.

Аммо ҳозирча бир неча ой мобайнида Бушеҳрда электр энергияси ишлаб чиқарилмайди.

Эрон ҳукуматига кўра, реакторни ишлаяпти ва у ўзларининг душманларига қарши яна бир ғалабадир.

Аммо, Би-би-си мухбири ёзишича, саҳна ортида Ғарб билан Россия ўртасида келишув бўлганига ишоралар бор.

Келишувга биноан, Россия реакторни ишга туширишга кўмак бериши эвазига Вашингтон Эронга қарши янги жазо чоралари учун Москванинг дастагини қўлга киритиши кераклиги айтилади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги сўзчиси Рамин Меҳмонпарастнинг айтишича, ташқи босим Эронни ядровий имкониятга эга бўлишига тўсқинлик қила олмайди:

"Мамлакатимизга қарши сиёсий босимлар ва ё жазо чоралари кучайтирилиши ва бошқа босимлар олдинга қадам қўйишга ҳамда ядровий илм-фандан тинч мақсадларда фойдаланишга оид қонуний ҳуқуқларимизга амал қилишдан тўхтата олмайди", деб айтган, Ташқи ишлар вазирлиги воизи. Бушеҳрдаги реакторга ёнилғи қуйиш бошлангани Эроннинг ядровий дастурини тараққий эттириш томон янги давр бошлаганини ҳам англатади.

Лекин Лондондаги стратегик тадқиқотлар институтидан қурол яроғлар назорати бўйича тажрибали эксперт Марк Фицпатрик, агар Эрон реактори фақат электр қуввати ишлаб чиқаришга хизмат қилса, ҳеч қандай таҳдид туғдирмайди.