Озарбайжон маҳкамаси қамоқдаги икки блоггердан бирини озодликка чиқарган

Image caption Икки блогчининг ҳажвий видеолавҳа учун озодликдан маҳрум этилганига кўпчилик ишонади

Озарбайжондаги маҳкама мухолифат блогчини қамоқдан озод қилган.

Ўтган йили икки йилга ҳукм этилган Аднан Ҳожизода қолган жазони шартли ўтайди.

У иккинчи блогчи Эмин Миллийни озод этишларини талаб қилиб шикоят аризаси берган.

Бу икки блогчи биргаликда безорилик айблари билан ҳукм этилганди.

Тарафдорлари эса айбловни уйдирма деб аташади.

Аднан Ҳожизода ва Эмин Миллий ўтган йили ёзида Бокудаги ресторанда кечган тортишув ортидан ҳибсга олинганди.

Тарафдорлари бу икковлонга қарши айбловлар уйдирма ва бош мақсад аксилҳукумат фикрларини бўғиш деб айтишади.

Ҳибсдан олдин интернетда ҳажвий видеолавҳа қўйилган.

Унда бир актёр эшакдек кийинган ва матбуот анжуманини ўтказганди.

Бу - Озарбайжон ҳукуматини мазах қилиб тайёрланган лавҳа эди.

Ушбу видеолавҳа Озарбайжонда бўғилаётган фикр эркинлиги йўлидаги кураш рамзига айланади.

Ушбу видеолавҳа ортидан икки блогчининг ҳибсга олиниши Ғарбнинг танқидларига сабаб бўлган.

Шу йил сентябр ойида Президент Барак Обама шахсан Озайрбайжон ҳукуматига муурожаат қилиб, блогчиларни озод қилишга чақирганди.