Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Кобул Нью Йорк ёки Лондонга қараганда болалар учун хавфсиз'ми?

Кобул Лондон ё Нью Йорк кўчаларидан кўра болалар учун анча бехатардир.

Бундай баёнот билан чиққан Афғонистондаги НАТО вакилларига кўра, Афғонистон пойтахти Кобулда юрган бола ўзини Ғарб шаҳарларига қараганда анча хавфсиз сезади.

Аммо болаларни ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар бу даъвони кескин рад этиб, болалар учун дунёдаги энг ёмон жойлардан бири бу - Афғонистон деб чиқишган.

Изоҳлар Би-би-сининг Болалар учун Янгиликлар дастурининг махсус сонида янграган.

Дастур афғон болалари ҳаётига бағишланганди.

"Аслида Кобул ва бошқа катта шаҳарларда бомба портлашлари жуда кам кузатилади. Болалар Лондон, Нью Йорк, Глазго ва ёки бошқа шаҳарларга нисбатан хавфсизроқ бўлишса керак. Бу жуда оилапарвар жамият, (бироз қишлоқлардан иборат шаҳарга ўхшаб кетади,)" деб айтган НАТОнинг Афғонистондаги фуқаровий вакили Марк Седвилл.

"Болаларни асранг" хайрия ташкилотига кўра, жаноб Седвиллнинг изоҳлари янглиш тасаввур уйғотади.

Халқаро ташкилотнинг айтишича, ўтган йил Афғонистонда можаролар туфайли минг нафар бола нобуд бўлган, юзлаб болалар даволаш мумкин бўлган хасталикликлардан оламдан ўтган.

Глазго Кенгаши воизига кўра, статистик рақамлар НАТО фуқаровий вакилининг қанчалар ноҳақ бўлганини кўрсатади.

Бу борада афғонистонликларнинг ўзлари нима деб ўйлашади? Биз уларга ана шу савол билан мурожаат қилдик.