Хитой Корея ярим оролидаги бўҳрон юзасидан музокараларга чақирди

Иттифоқчилар кемаси
Image caption Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий машқлари мудофаа мақсадларини кўзлагани айтилади

Корея ярим оролидаги таранглик ортар экан, Хитой 6 мамлакат иштирокидаги музокарачиларнинг фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирди.

Хитой охирги воқеалардан жуда хавотирда эканини билдирган ва Шимолий Кореянинг ядровий дастури бўйича 6 мамлакат элчиларини декабр ойида учрашишга даъват этди.

Бошида Пекиннинг Шимолий Корея ҳужумларига муносабати сукутли бўлди - у ярим оролда тинчликка чақирди, аммо ҳамма қатори танқидларга қўшилмади.

Аммо халқаро босимлардан кейин Хитой минтақавий тарангликни совутиш учун дипломатик чораларига қўл урди.

Бугун Хитой элчиси Жанубий Корея президенти билан учрашди ва Шимолий Кореянинг юқори мансабли расмийлари сешанба куни музокара учун Пекинга бориши кутилаяпти.

Ҳозирда битта савол қўйилмоқда: Шимолий Кореянинг асосий иттифоқчиси бўлган Пекин қўшнисига нақадар таъсир кўрсата олади?

Дипломатик саъй-ҳаракатлар қўшма ҳарбий ўқув машқлари бошланган пайтга тўғри келмоқда.

Корея ярим оролининг ғарбий соҳилларида Жанубий Корея ва Американинг ҳарбий кемалари машқларни бошлаганлар.

Америкаликларга кўра, бу машқлар мудофаа мақсадини кўзлаган ва анча олдин режалаштирилган.

Шимолий Корея агар бу машқлар ўзининг территориал сувлари сарҳадларини бузса, бунга яраша жавоб қайтариши билан огоҳлантирган.

.