"Ашаддиётлар дунёси": Коррупция

"Ашаддиётлар дунёси" лойиҳамизнинг иккинчи қисмида коррупция масаласига эътибор қаратамиз.

Мухбирларимиз Швеция ва Сомалидаги вазиятни ўрганиб, у ердаги коррупция даражаси рақамларда айтилганидекми-йўқлигини ўрганишади.

Сомали Бирма, урушлар гирдобида қолган Афғонистон ёки Ироқни ҳам ортда қолдириб, яна бир бор дунёдаги энг коррупциялашган давлат, деб топилган.

Берлинда жойлашган Transparency International ташкилотининг янги ҳисоботида Дания, Янги Злендия ва Сингапур коррупция даражаси энг паст бўлган давлатлар сирасига киритилган.

Халқаро ташкилот дунёнинг 178 давлатида давлат секторидаги коррупция даражасини ўрганиб, "0"(энг юқори) дан "10"(энг паст) гача қилиб баҳолаган.

2010 йилги кўрсаткичларда Сомалида 1.1, Швецияда эса, 9.2 натижа қайд этилган.

"Ашаддиётлар дунёси" лойиҳаси доирасида мухбирларимиз Швеция ва Сомали чегарасидан туриб, у ердаги коррупция билан боғлиқ аҳвол ҳақида хабар беришади.

Transparency International дунё давлатларидаги коррупция даражасини назорат этиш ва текшириш учун 1993 йилда тузилган.

Халқаро ташкилот Жаҳон Банки ва Иқтисодий Таҳлил бўлими томонидан олиб борилган 13 та мустақил тадқиқот натижаларига таяниб, ҳар йили ўз ҳисоботини эълон қилади.

Бирор бир давлатнинг ушбу рўйхатга киритилиши учун камида учта кўрсаткич бўйича натижаси лозим деб кўрилади.

Ҳисоб-китобларга қаралса, 2009 ва 2010 йиллар оралиғида Италия ва Америка Қўшма Штатларида коррупция билан боғлиқ аҳвол ёмонлашган.Чили ва Ҳаитидагиси эса, яхшиланган.