Афғонистонда йўл четида ўрнатилган бомба 14 тинч фуқарони ўлдирган

Афғонистон жанубида кичик автобус Ҳиротдан Қандаҳорга борувчи шоҳйўл четида кўмилган бомбага дуч келиши оқибатида камида 14 фуқаро нобуд бўлган.

Ҳодиса Ҳелманд вилоятининг Нахре-Сарож туманида юз берган.

Ҳелманд вилояти айтишича, ўлганлар орасида аёллар ва болалар бор.

Расмийлар ҳодисада Толибонни айблаб чиқишган.

Одамлар билан тўла бўлган кичик автобус Ҳиротдан Қандаҳорга кетаётган бўлган.

Йўл ёқасида портлаган бомба аёллар ва болалар дохил йўловчилар умрига зомин бўлган.

Бир неча инсонлар жароҳатланган.

Портлаш рўй берган ҳудуд Толибон ҳаракати таянч нуқталаридан бири бўлиб, йўл четида портлашлар у ерда кўп кузатилади.

Би-би-си мухбирига кўра, портлаш юз берган жой Афғон Миллий армияси базасидан унча узоқ эмас.

Афғонистоннинг йўллари борган сари урушнинг энг олдинги жабҳасига айбланиб бормоқда.

Ҳукумат ва коалиция кучлари имкон қадар йўлларни юришга яроқли қилишга уринаркан, Толибон ҳужумларни давом эттирмоқда.

Президент Карзай сўнгги ҳужумни Ислом динига зид дея қоралади ва жабрланганларнинг оилаларига ҳамдардлик изҳор қилган, деб хабар қилади Би-би-сининг Кобулдаги мухбири.

Бу йил Афғонистонда 700 дан зиёд хорижий қўшинлар аксари ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Бирлашган Миллатлар ташкилотига кўра, шу йилнинг дастлабки 10 ойи мобайнида 2400 дан ортиқ тинч фуқаро ҳаётдан кўз юмган.