Президент Медведев давлат хизматчилари сонини қисқартирмоқчи

Президент Медведев

Россия Президенти Дмитрий Медведев давлат фуқаролик хизмати ва давлат органлари ишчилари сонини қисқартиришни кўзда тутувчи фармонга имзо чеккан.

Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати маълум қилган.

Унда давлат хизматчилари ва марказий аппарат ишчилари ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимият органларини босқичма-босқич қисқартириш ҳақида сўз боради.

Ҳужжатда кўрсатилишича, 2011-2013 йилларда давлат фуқаролик хизмати ишчилари сони 20 фоизга қисқартирилиши лозим.

Унга кўра, давлат фуқаролик хизмати ишчилари сони 2011-2011 йил 5 фоизга, 2013 йил 10 фоизга қисқаради.

Президент матбуот хизматининг очиқлашича, қисқартиришлар эвазига тежаладиган маблағнинг ярми "мазкур органлар хизматчиларини моддий рағбарлантиришга йўналтирилади".