Адмирал Маллен: '2011 йил Афғонистонда зўравонликлар кўпайиши мумкин'

АҚШ ҳарбий кучлари штаби бошлиғи Адмирал Майк Маллен
Image caption АҚШ ҳарбий кучлари штаби бошлиғи Адмирал Майк Маллен

АҚШ ҳарбий кучлари штаби бошлиғи Адмирал Майк Маллен Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият борасидаги текширувлар хулосасини эълон қилди.

Адмирал Маллен Америка стратегияси асосида фаолият олиб борилаётганини айтган, аммо 2011 йил янада кўпроқ қон тўкилиши эҳтимолидан огоҳлантирган.

Ҳисобот Америка учун ўта муҳим бир паллада - Обама маъмурияти 2011 йил июлидан Афғонистондан АҚШ кучларини олиб чиқишни бошлашга умид қилаётган бир пайтда эълон қилинди.

Адмирал Малленга кўра, иш енгиллашишидан олдин мушкулотлар бўлиши мумкин. Унинг журналистларга айтишича, Афғонистоннинг кўплаб қисмларида 2011 йил 2010 йилга қараганда кўпроқ зўравонликлар содир этилиши эҳтимоли бор.

2011 йилнинг илк икки ҳафтаси ҳалокатли ҳужумлар тўлқини билан бошланди.

Адмирал Маллен афғон хавфсизлик кучларини ўсаётгани, малакалари ошаётгани ва уларни тайёрловдан ўтказиш йўлларини олқишлаган.

Икки кун олдин Америка Вице-президенти агар афғонистонликлар исташмаса, Қўшма Штатлар кучлари Афғонистонни тарк этмаслиги ҳақида эълон қилганди.