Сўнгги янгиланиш 3 феврал 2011 - 09:33 GMT

Жонли эфир: Қоҳирада Муборак тарафдорлари ва ҳукуматга қарши намойишчилар тўқнашган

Миср пойтахти Қоҳирадаги Таҳрир майдонида эрта тонг отишмалар овоз эшитилган, бир неча киши нобуд бўлган.

Миср Соғлиқни сақлаш вазирига кўра, ҳукуматпараст ва аксилҳукумат намойишчилар ўртасида чоршанба куни тўқнашувлар келиб чиққанидан бери 5 киши нобуд бўлган.

Норозилик намойишлари иштирокчилари Президент Ҳусни Муборакнинг 30 йиллик бошқарувига зудлик билан барҳам берилишини исташади.

"Аксар одамлар тош ва металл таёқлар билан ҳужум қилиниши натижасида жабрланганлар. Бугун тонгда қуролли отишмалар юз берди", дейди Соғлиқни сақлаш вазири Аҳмад Самиҳ Фарид.

Унга кўра, шифохонага 836 кишига тиббий хизмат кўрсатилган, уларнинг 86 нафари ҳали ҳам шифохонада қолмоқда ва беш киши ҳаётдан кўз юмган.

Қўшма Штатлар барча америкаликларни Мисрдан "зудлик билан" чиқиб кетишга ундаган.

Ҳусни Муборак жорий президентлик муддатини охиригача етказиши, аммо қайта сайланишга номзодини қўймаслигини айтди. Унинг президентлик муддати сентябр ойида ниҳоя топади.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.