Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Миср пойтахтидаги тўқнашувлар гувоҳи ҳикоя қилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Миср пойтахти Қоҳирада Президент Ҳусни Муборакнинг тарафдорлари ва унинг истеъфосини талаб қилаётган аксил-муборак намойишчилар орасида тўқнашувлар рўй берган.

Таҳрир майдонида минглаб рақиб намойишчилар бир-бирларига тош отишган ва таёқларни ишга солганлар.

Шоҳидларга кўра, айримларнинг қўлларида пичоқлар бор, атрофда ўқ овозлари эшитилган.

Кўплаб кишилар яраланган.

Аксилҳукумат намойишчиларнинг айблашича, Миср армияси муборакпараст намойишчиларнинг майдонга бостириб киришига йўл очиб берган.

Таҳрир майдонида икки рақиб гуруҳ рўбару келган чизиқ бўйлаб кўздан ёш сиздирувчи газ қўлланган. Аммо уни ким очгани маълум эмас.

Президент Ҳусни Муборакни ҳимоя қилаётган намойишчилар аслида фуқаро кийимидаги полициячилар дейилмоқда.

Бир шоҳиднинг айтишича, улар аксилҳукумат намойишчиларни ушлаб, ҳарбийларга топширишмоқда.

Мухбиримизга кўра вазият жуда хатарнок ва ўзгарувчан.

Искандария ва Сувайш шаҳарларида ҳам шу каби намойишлар давом этган.

Қоҳирада таълим олаётган афғонистонлик ҳуқуқшунос Аҳмед Шахир бей у ердаги вазиятни кузатмоқда.