Баҳарайндаги норозиликлар мобайнида ҳалок бўлган намойишчилар дафн маросимида минглаб кишилар иштирок этди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Намойишларда ҳалок бўлганларнинг дафн маросими аксилҳукумат ҳаркатига айланди

Пайшанба куни Баҳрайн пойтахти Манамадаги аксилҳукумат намойишчиларини куч билан тарқатиб юбориш оқибатида ўлдирилган тўрт киши дафн маросими ҳукуматга қарши норозиликка айланди.

Бирининг ёши элликларда, иккинчисининг ёши 20 ларда бўлган икки қурбоннинг дафн маросими Ситра қишлоғида бўлиб ўтди.

Баҳрайн давлат байроғига ўралган тобутлар машинада кўчалар бўйлаб олиб ўтилди.

Оломон "Жиноий гуруҳни маҳкамага тортинг", "Адолат. озодлик ва конституцион монархия", дея шиорларни айтиб ўтди.

Қурбонлардан бири инисининг хабар агентликларига айтишича, дастлаб Бош вазирнинг истеъфосини талаб қилган бўлсалар, эндиликда қирол оиласининг қудратдан кетишини хоҳламоқдалар.

Манама марказидаги "Марварид" майдонини эгаллаб олган олган намойишчиларни хавфсизлик кучлари куч билан тарқатиб юборишлари натижасида яна юзлаб кишилар жароҳатланган.

Ҳукумат оммавий йиғилишларни тақиқлади. Лекин жума кунига ҳукуматпараст кучларнинг намойиши режаланган.

Манаманинг муҳим нуқталарида танклар жойлаштирилган.

Ички Ишлар вазири қуролли кучлар аскарлари хавфсизликни таъминлаш учун лозим чоралар кўришларини билдирди.

Мухбирларга кўра, намойишчиларни тарқатиб юбориш мақсадида ҳарбийларнинг ишга солингани Баҳрайнни бошқариб келган сунний қирол оиласини мамлакат аҳолисининг аксарини ташкил қилган шиалар билан жиддий қарама-қаршиликка итарди.

1971 йили Британия мустамлакачилигидан мустақиликка эришган Баҳрайнда бошқарувдаги сунний қирол оиласи ва аксариятни ташкил этган шиалар ўртасида танглик тез-тез юз бериб туради.

Манаманинг муҳим нуқталарида танклар жойлаштирилган.

Ички Ишлар вазири қуролли кучлар аскарлари хавфсизликни таъминлаш учун лозим чоралар кўришларини билдирди.

Ғарб давлатлари Баҳрайн расмийларини совуққонликка ва ислоҳотларни ўтказишга чақирдилар.

Аҳолиси бир миллиондан ҳам кам бўлган Баҳрайнда АҚШ денгиз кучлари ҳарбий базаси мавжуд.