Сайёҳлар Қабардин-Болқордаги оромгоҳларни тарк этмоқда

осма йўл Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Қабардин-Болқордан сайёҳлар чиқиб кетмоқдалар

Россиянинг Қабардин-Болқор республикасида вазият кескинлашган.

Шу кунларда Элбрус тоғининг республикага қарашли қисмида бир груҳ Москвалик сайёҳларга ҳужум уюштирилган.

Сайёҳларнинг уч нафари ҳалок бўлган ва яна иккитаси оғир яраланган.

Ҳодиса юзасидан ҳозиргача ҳеч ким қўлга олинмаган.

Сўнги ҳужумдан сўнг сайёҳлар Қабардин-Болқордаги оромгоҳларни тарк этишмоқда.

Охирги ҳужумлар, мутахассисларга кўра, Кремлнинг Шимолий Қофқозда туризмни ривожлантириш режаларига зарба беради.

Президент Дмитрий Медведев ва Бош вазир Владимир Путин Сочида янги чанғи учиш йўлагини очиб беришларидан бир кун ўтиб, қўшни Баксан дарасида бир груҳ Москвалик сайёҳларга қуролли ҳужум содир этилган.

Расмийларга кўра, Москвалик сайёҳлар кетаётган микроавтобусга юзларига ниқоб ўраган, қурроли шахслар ҳужум қилган.

Ҳалок бўлган уч нафардан бири ёш аёл экани хабар қилинади.

Ушбу ҳодиса ортидан Қабардин-Болқорда чанғичиларни тоғ теппасига олиб чиқувчи осма йўл портлатилган.

Шунингдек, Элбрус тоғининг республикага қарашли қисмида, 70 килограм портловчи модда ўрнатилган автомобил зарарсизлантирилган.

Расмийлар охирги ҳужум ва портлашларни радикал кучлар амалга оширгани айтишади.

Қабардин-Болқор президенти Арсен Каноковнинг айтишича, сўнгги ҳодисалар ортида хорижий давлатлар хафсизлик кучлари турган бўлиши мукин.

Бироқ кайси давлатларни назарда тутаёганига президент ойдинлик киритмаган.

Айни вақтда Қабардин-Болқорда туристларга қилинган ҳужум, Сочида ўтказиладиган Қишки Олимпиада ўйинларининг бошланишига 3 йил қолганда юз берган.

Кузатувчилар фикрларича, сўнгги ҳодисалар Сочи Олимпиадаси хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишни тақозо этади.

Кремлнинг Шимолий Қофқоздаги вазият назорат остида деган баёнотларига қарамасдан, минтақада вазият борган сари кескинлашмоқда.