Сўнгги янгиланиш 11 март 2011 - 11:36 GMT

Япониядаги зилзила ва цунами оқибатлари акс этган суратлар

  • Зилзила эпицентри Япония шимоли-шарқида бўлиб, цунамига туртки берган
  • Цунами Сендай аэропортининг ҳам катта қисмини ювиб кетган
  • Телетасвирларда қайиқлар ва бошқа автомашиналарнинг шиддат билан келган тўлқинлар кўприк томон олиб кетгани акс этган
  • Расмийларнинг айтишларича, цунами тўлқинлари Япониянинг Мияги ва Фукушима префектураларига келиб урилган
  • 8.9 баллни ташкил этган ер силкиниши Токио дохил қатор ҳудудларда ёнғинга ҳам сабаб бўлган ва инсонлар нобуд бўлгани юзасидан хавотирлар бор
  • Тез ёрдам ходимларга ёрдам кўрсатишмоқда
  • Зилзила зир титратган бинолардан одамлар кўчирилган, Япония шимолида тезюрар поездлар хизмати тўхтатилган, айрим ядровий қувват иншоотлари автоматик равишда ёпилган

Япония шимоли-шарқида йирик зилзила ортидан кузатилган цунами жуда катта вайронагарчиликларни келтириб чиқарган.

8.9 баллни ташкил этган ер силкиниши Токио дохил қатор ҳудудларда ёнғинга ҳам сабаб бўлган ва инсонлар нобуд бўлгани юзасидан хавотирлар бор.

Зилзила эпицентри пойтахтдан 400 чақирим узоқда қарийб 32 километр чуқурликда экани айтилади. Кейинги силкинишлар ҳам ўта кучли кечган.

Зилзила маҳаллий вақт билан 14:46да рўй берган. Сейсмологларнинг айтишича, бу кўп йиллардан бери Японияда кузатилаётган энг йирик ер силкинишларидан биридир.

Филиппин, Индонезия, Тайван ҳамда Россиянинг Тинч уммони ҳавзасидаги ҳудудлари ва Ҳаваи ҳам цунамидан огоҳлантирилган.

Расмийларнинг айтишларича, цунами тўлқинлари Япониянинг Мияги ва Фукушима префектураларига келиб урилган.

Япония телевидениеси тўлқинлар автомашиналар, кемалар ва ҳатто биноларни оқизиб кетаётганини кўрсатган.

Токиода битириш кечаси ўтаётган бинонинг томи тушиб кетиши оқибатида 20 киши тан жароҳати олгани ҳақида хабарлар бор.

Япония шимолида тезюрар поездлар хизмати тўхтатилган, айрим ядровий қувват иншоотлари автоматик равишда ёпилган.

Бош вазир Наото Кан телевизион мурожаатида табиий офатдан жабр кўрганлар оилаларига ҳамдардлик изҳор қилган ва цунами оқибатларини баратараф этиш учун фавқулодда амалларга қўл урилаётганини билдирган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.