Толиблар Афғонистонда 50 ка яқин полиция ходимини ўғирлаб кетишди

Image caption Толиблар 50 ка яқин афғон полициячисини ўғирлаб кетганлар

Афғонистон расмийларининг маълум қилишларича, шимоли-шарқдаги Кунар вилоятида бир қатор полиция ходимларини Толиблар ўғирлаб кетганлар.

Толиблар сўзичиси ҳам Кунар вилоятининг Чапа Дара мавзесида шанба куни 50 ка яқин полициячига пистирамдан ҳужум қилганларини тасдиқлаган.

Лекин афғон расмийлари неча нафар полициячи ўғирланганини маълум қилмадилар.

Хабарларга кўра, ўғирлаб келтилган полициячилар измат вазифасини ўтамаётган эдилар, полиция формасида эмасдилар ва Толиблар ҳужум қилган вақти ёнларида қуроллари бўлмаган.

Кунар вилояти ҳокими Жамолиддин Бадрнинг айтишича, полициячилар қўшни Нуристон мараказидан маошларини олиб қайтаётган эдилар.

Ҳоким ҳам полициялар ёнида қуроллари бўлмаганлигини тасдиқлаган.

Лекин Нуристон полиция раҳбарининг Би-би-сига айтишича, бу одамлар пулиция сафига кириш учун туман марказига келганлар эдилар.

"Афсуски, иш бўлмаганидан улар яна қишлоқларига қайтишаётган эди" деди Нуристон полицияси раҳбари .

Йўлда улар Толибон назорати остида бўлган Қундуз вилоятидан ўтишларига тўғри келган. Исёнкорлар уларнинг пулисция сафига қўшилиш ниятларидан огоҳ бўлишган, деб тахмин қилинмоқда.

Нуристон пулиция раҳбарининг айтишича, қишлоқ оқсоқоллари Толибон билан музокара ўтказиш учун боришган.

Улар тутқунликда бўлганлар яқинда озод этилишидан умидворлар.

Толибон вакилига кўра, исёнкорлар ўтмишда ҳам пулиция ходимларини ушлашган. Хусусан Нуристонда, аммо кейин пулиция ва афғон ҳукумати билан бирга ишламаймиз, деб ваъда беришганидан кейин озод этилганлар.

Толиблар бир қатор хабар агентликлари билан боғланиб, 50 нафар полициячини ушлаб турганликларини айтишган.

Толиблар чиқарган баёнотда полициячиларнинг тақдири маҳаллий ҳарбий кенгаш мажлисида ҳал этилиши айтилган.

Афғонистоннинг Кунар ва Нуристон вилоятлари марказ назоратидан узоқ бўлиб, Покистон билан чегардош ҳудудларда жойлашган.

Толибларнинг у ерларда ўрнашиб олиб Афғонистоннинг турли ҳудудларига ҳужумлар уюштириб туришлари айтилади.