Саудия аёллари ўзгаришлар йўлида кичик қадамлар қўймоқдалар

Саудия Арабистонига аёллар ҳақида филм ишлаш учун йўлга чиқишдан аввал Британияда таҳсил олаётган бир саудиялик қиз билан учрашдим.

"Саудия Арабистони аёллар учун энг катта турма", деди у.

Бу сўзларингдан иқтибос сифатида фойдалансам бўладими, деб сўрасам, "иқтибос келтиришинг мумкин, лекин исмимни айтма", дея тайинлади.

Саудия Арабистонида ўтказган 10 кун мобайнида исмини ошкор этмаслик талабини мен мунтазам эшитдим.

Мамлакатда танқидий оҳангда гапиришга кўпларнинг ҳадди сиғмайди, аёлларга нисбатан чекловлар миқёси эса 21 асрда мавжуд эканлигига ишониш қийин.

Ишдаги инқилоб

Аёллар аҳволини ўзгартириш мақсадида қўйилаётган қадамлар ҳозирча кичик.

Кўзига қалин сурма қўйилган Дина иш жойида ҳақиқий инқилобчи.

У Жиддададаги радиостанцияларидан биридаги студияда эркак бошловчи билан бирга ўтириб ишлайди.

Бир неча йил аввал ҳам мамлакатда аёл ва эркак ходимларнинг бир хонада ўтириб ишлашлари таъқиқланганди.

Радио ва телевидение ҳозирча бу қоидага амал қилинмайдиган деярли ягона соҳадир.

Аммо эркак ходим билан бир студияда ўтиришдан ташқари Динанинг радио орқали тарқатадиган хабарлари у қадар ҳам инқилобий эмас.

У ёшларга руҳий ва маънавий маслаҳат бериш билан шуғулланади.

Масалан бугун 17 ёшли бир қиз зерикиб кетганидан шикоят қилиб, электрон мактуб йўллабди.

Дина унга қизиқарли бирон машғулот топиш кераклигини, масалан расм чизиш ёки суратга олиш билан шуғулланиши мумкинлиги айтди. Лекин уйдан чиқиш рухсати бўлмагани учун бу амаллар билан уйда шуғулланиши кераклигини айтди.

Лекин бирон қиз йигитлар билан қандай учрашиш мумкинлиги ҳақида сўраса, Дина бунинг иложи йўқлиги ва мамлакат анъаналарини қабул қилиши кераклигини айтади.

Ишини тугатганидан сўнг Динани бўлим раҳбари кўчага қадар кузатиб чиқиб, акаси машинада келиб олиб кетгунча кутиб туради.

Дина ишлайдиган радиога эса аёл ва эркакнинг бирга ишлаётгани борасида мамлакатнинг анъанадор диндорларидан шикоятлар келиб туради.

Жидда аёллар коллежида молия бўйича дарс берувчи Рим Асаднинг айтишича, мамлакатда ҳаттоки ўз бизнесига эга ишбилармон аёллар ҳам бошқа эркаклар билан иш юритиш учунгина эркак ходим ёллашга мажбурлар.

"Бу иш фаолиятимизни жуда чеклайди ва ҳақоратомуз ҳам, лекин биз бунга кўникиб кетганмиз", дейди Рим Асад.

Саудия коллежларини йилига минглаб қизлар битириб чиқадилар, лекин қизлар учун мактаб ва бошқа ўқув юртларида дарс беришдан ташқари улар учун ишлаш имконлари йўқ. Шунинг учун аёллар орасида ишсизлик даражаси юқори.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Рим Асад ҳеч қурса ички кийим дўконлари учун аёл ходимларни ёллаш йўлида кампания олиб бормоқда.

Аёллар ҳатто дўконда сотувчи бўлиб ҳам ишлай олмайдилар. Агарда бирон аёл ўзига ички кийим олмоқчи бўлса, эркак сотувчига мурожаат қилишга мажбур.

Эркак сотувчи эса албатта хориждан келган ишчи бўлади, чунки саудиялик эркак аёл билан ички кийим ўлчамини муҳокама қила олмайди.

Асад хоним ҳозирда аёллар учун ички кийим дўконларига аёл сотувчиларни ёллаш учун кампания олиб бормоқда.

Аммо у ҳам дўкон соҳиблари билан музокаралар олиб бориши учун эркак воситачиларни ёллашга мажбур.

"Бизга имтиёзлар яратилган"

Аммо Саудиядаги ҳамма аёллар ҳам ўз мавқеларидан норози эмаслар.

"Менинг соҳибим мен учун нима яхши эканлигини билади" номли ташкилот раҳбари Радва Юсуф жамиятда эркакларнинг устуворлиги ҳақида салбий гап-сўзларни йўқотишни истайди.

"Биз, саудиялик аёллар имтиёзли мавқега эгамиз ва бизни эркалайдилар. Соҳиблармиз бизни ҳар ерга олиб бориши учун ҳайдовчилар ёллаб қўйганлар", дейди у шоҳона ясатилган уйида мен учун ҳел қўшилган қаҳвани қуя туриб.

"Машинани ўзи ҳайдаб боришни истаган аёлчи", дея сўрайман мен.

"Молиядан қийналиб қолиб ишлашга мажбур бўлган аёлнинг машина сотиб олиш учун барибир қурби етмайди", -шартта кесди Радва.

Фадва ат-Тайёр Жидданинг камбағал мавзеларида "соҳиб"и йўқ бева ёда турмуш ўртоқлари ташлаб кетган аёллар билан ишлайди.

Саудия Арабистонида Ижтимоий ёрдам вазирлиги бор, лекин у ерга бориб кўмак сўраш учун ҳам эркак керак.

"Кўпда аёллар ёрдам сўраб боришга ҳам хижолат қиладилар", дейди Фадва.

Ёшлари 20 дан ошган икки қизи бор ёлғиз аёл билан учрашдим. Унинг қизлари 15 йилча аввал мактабни битирганларидан бери уйда ўтирадилар.

"Ягона мақсад ва умидим уларни яхши бир одамга турмушга берсам, турмуш ўртоқлари қизларимга яхши қарашса", деди бу аёл.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Радва Юсуфнинг айтишича, Саудияда аёлларга имтиёзлар яратилган.

Ўзгаришларни истаган баъзи аёллар Интернет ижтимоиий тармоқларидан фойдаланиб ўз фикрларини изҳор қилишга уринмоқдалар.

30 ёшли блогер Еман Фаҳад ал-Нажфана саудиялик аёллар ўз ҳаётларидаги чекловлардан тўйганлари ва аҳволнинг ўзгаришини хоҳлашлари ҳақида ёзади.

Лекин унинг сўзларига қулоқ тутадиганлар бормикан?

Жиддадаги қаҳвахонлардан бирида ёшлари 20-30ларда бўлган бир гуруҳ эркаклар билан суҳбатлашар эканман, нима учун аёлларини бу ерга олиб келмасликлари ҳақида сўрадим.

"Аёллар уйда ўтирганлари билан уларнинг ҳуқуқлари йўқ, деб бўлмайди. Уйда ўтириб хоҳлаганини қилади, хоҳласа овқат ейди, хоҳласа филм тамоша қилади. Унинг учун ҳамма нарса муҳайё", дея шартта кесди улардан бири ҳам.

Кўринишича Саудия Арабистонида аёлларга нисбатан бу каби қарашлар ҳали бери ўзгармайдиган.

Муштарийларимиз мактублари

Sherzodbek

Assalomu aleykum BBC hodimlari, va aziz mushtariylar, men ham yuqoridagi mavzuni uqidim, lekin Ravshan Fayz muhlisni fikriga qushilmadim, negaki boshqa bir davlatdagi urf odatni yomonlashdan oldin, uzimizni oilamizga etibor beraylikchi, biz ushalardek ALLOHdan qurqib ALLOH roziligi uchun,ayollarimizni berkita ololladikmi? yoki......? biz ALLOH biz erkaklarga buyrgan oiladagi mavqeimizi tiklab oldikmi? yoki...? ALLOH hammamizni uzi tugri yulga yullasin, va uzi hidoyat qilsin.

Алесандр

Эх норози булган аёллар, Саудиядан ташқарида яшаган, кўчага чиқиш ва ишлаш ҳуқуқига эга бўлган аёлларни ҳоли нима кечаётганидан бехабарсиз. Тирикчилик ғамида кўчага беш сом топиш учун чиқаётган аёллар сизни ўрнингизда бўлиб қолишни орзу қилади. Увол ношукурларга бундай неъматлар.

Ravshan Fayz

Assalomu-alaykum BBC Xodimlari,

O'tgan hafta ayolim bilan umra safaridan qaytdik, va barchangizga nasib qilsin. Yuqoridagi maqolani o'qib, o'zim ko'rgan va guvoh bo'lgan ishlarni yoritib o'tmoqchiman. Haqiqatdan ayollarga Arabiston zindon ekan, hech qanday ishlash yoki erkinliklarga ega emas. Ishlab pul topsa, harom hisoblanar ekan. Ko'chaga bir ozi chiqa olmaydi, chunki o'g'irlab ketilishdan qo'rqadi. Faqat tim qora kiyim, ya'ni Abaya kiyib yurishlari shart. Kiyimda hech qanday gul bolmasligi lozim.

Abu-Abdulbasit

ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ ҚИЛИШ БУЗУҚЛИКДИР. Аввалда таъкидлаганимиздек, аёл авратдир. Авратни очмоқ жирканч ва разил ишдир: "Улар қачон бузуқ иш қилсалар: "Ота-боболаримизни шундай ҳолда топганмиз. Буни бизга Аллоҳ буюрган," дейдилар. Айтинг, (Эй, Муҳаммад) Аллоҳ қеч қачон бундай бузуқ ишларга буюрмайди"(Аъроф сураси, 28-оят).

Шайтондан бошқа ҳеч ким бу каби бузуқликлар қилишга чорламайди: "Шайтон сизларни камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқитади ва фахш ишларга буюради" (Бакара сураси, 268-оят).

Феруза

Вай ...ажойиб мамлакат экан,..қани энди бизда ҳам шундай бўлса эди....Иншааллоҳ, бўлади деб умид қиламан....Еман Фаҳад ал-Нажфана неьматнинг қадрига етмас хотин экан...

Axmad Abdulloh

Hurmatli BBC xodimlari, islomiy tushinchasi to'liq bo'lgan odam bu fikrni ko'tarib chiqmaydi. Saudiya islomiy mamlakat dasturi Qur'on va Hadic sharif bo'lganidan keyin albatta shunday bo'ladi. Rasululloh sollollohu alayhi vacallam ayollarni uyining eng qa'rida o`qigan namozi afzal deganlar. Namoz bobida shunday bo`lganidan keyin erkaklar bilan birga yolg`iz ishlash loihasini oldinga surish - bu Islom dinini tushunmaslikdir deb bilaman.