Сўнгги янгиланиш 29 март 2011 - 15:30 GMT

Британ муслимаси "Дунё Маликаси" танловидаги иштирокини ҳимоя қилмоқда

"Дунё маликаси" танловининг финал босқичида Британия номидан қатнашишга умид қилаётган илк муслима фотомодел ўз қарорини ҳимоя қилиб чиқди.

Манчестер шаҳрида истиқомат қилувчи 24 ёшли Шанна Бухорий Британия гўзаллари танловида иштирок этганидан буён ҳақорат ва нафратга тўла мактублар олганини айтди.

Унинг ишонишича, британиялик мусулмонларга ғарбона ҳаёт кечиришга изн берилиши керак.

Бироқ, британиялик мусулмонлар Шаннани Исломга ҳурматсизлик қилганликда айблашган.

Блэкберн шаҳрида таваллуд топган Шанна Бухорий университетни тугатгач, фотомоделлик касбини танлаган.

Шанна ўз орзуси "Дунё маликаси" тожини кийиш эканини айтади.

Аммо, унга ўз динига қарши амал қилинаётгани айтилмоқда.

"Менга "сен мусулмон эмассан", деб таъна қилишади, лекин бу орзуим мени ёмон мусулмонга айлантирмайдику," - дейди Шанна.

Баъзи мусулмонлар ғазабини қўзғатган ҳолат Шанна Бухорийнинг гўзаллик танловида чўмилиш костюмида чиқишидир.

Британиялик ёш мусулмонлар билан ишловчи "Рамазон Вақфи" фаоли Муҳаммад Шафиқ муслиманинг гўзаллик танловида иштирок этишига қарши чиққанлардан биридир.

"Ислом муслималар камтарона кийиниши лозимлигини аниқ-тиниқ айтиб қўйибди. Биз қизларнинг ҳамманинг кўзи ўнгида бикинида чиқишини динимизга тўғри келадиган нарса деб ўйламаймиз", - дейди Муҳаммад Шафиқ.

Бироқ, Шанна кўплаб мусулмонлар, жумладан Покистондаги оиласи уни қўллаб-қувватлашларини айтади.

Сиз қандай фикрдасиз?

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.