Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Обидхон қори Назаров: 'сўз ва дин эркинлигини тўғри англаш керак'

АҚШнинг Флорида штатида Қуръон нусхасининг ёқилишига қарши Афғонистонда учинчи кун давом этган намойишларда, хабарларга кўра, камида бир инсон ҳалок бўлган, ўндан ортиқ одам яраланган.

Намойишлар мамлакат жанубидаги Қандаҳор ва шарқий Жалолобод вилоятларида бўлиб ўтган.

Жума куни шимолий Мозори Шариф шаҳридаги зўравон намойишлар чоғида 14 киши, жумладан, 7 нафар Бирлашган Миллатлар ходимлари ўлдирилганди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳужумни қоралаб чиққан.

Президент Обама эса, ҳужумни қоралаши баробарида Қуръон нусхасини ёкишни "тоқатсизликнинг ашаддий кўриниши", деб тасвирлаган.

Би-би-си ҳозирда Швецияда яшаётган таниқли уламо Обидхон қори Назаровдан зўравон намойишларга муносабатини сўраган.