Гуржистонлик нафақахўр аёл Арманистон Интернет тизимини узиб қўйди...

Image caption Мисдан ишланган буюмларни излаб юрган онахон кўзига шиша-толали симлар яхши кўриниб қолибди....

28 март куни бутун Арманистон бўйлаб Интернет тизими бир неча соатга узилиб қолди.

Кейинчалик аён бўлишича, бунга қўшни Гуржистонда мисдан ишланган симларни излаб юрган 75 ёшли нафақахўр аёл сабабчи экан.

Гуржистон Ички Ишлар Вазирлигига кўра, юқори ўтказувчан шиша-толали симларга онахон зарар етказган.

Ҳозирда бу онахонни маҳкамага тортиб, уч йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ушбу аёл Гуржистоннинг Ксани қишлоғи атрофида мисдан ишланган ашёларни тирикчилик ортидан сотиш учун излаб юрган.

Гуржистон Темирўллари Телекоми ширкатига тегишли симлар Гуржистон, Арманистон ва Озарбайжонни Интернет тизими билан таъминлайди.

Арманистонни Интернет тизими билан таъминловчи уч ширкат фаолияти 28 март бир неча соатга бутунлай тўхтаб қолган.