АҚШ ва Хитой Пекинда инсон ҳуқуқларини муҳокама қилмоқдалар

Фото муаллифлик ҳуқуқи REUTERS
Image caption Пекиндаги музокараларда диссидент-рассом Ай Вейвей кабиларга қарши тазйиқлар масаласи муҳокама қилинади.

АҚШ ва Хитой расмий вакиллари Пекиндаги музокараларда инсон ҳуқуқлари масалаларини муҳокама қилмоқдалар.

Америка расмийлари Хитойни мухолиф қарашда бўлганларга қарши тазйиқларини юмшатишга ундашлари кутилмоқда.

Хитойлик фаолларга кўра ҳукумат тазйиқлари охирги йилларда жуда кучайган.

Ҳукуматни танқид қилган диссидент-рассом Ай Вейвей дохил ҳуқуқшунослар, блогерлар ва бошқа фаоллар тазйиқ остига олинганлар.

АҚШ Давлат Департаменти чиқарган баёнотда айтилишича, музокарлар даврида шунингдек "одамларнинг бедарак йўқолишлари ва ҳибсга олишлар" масаласи ҳам кўтарилади.

Вашингтон ва Пекин ўртасида инсон ҳуқуқлари диалоги бир неча йиллик танаффусдан сўнг 2008 йили қайта бошланганди.

Музокараларда Хитой ҳайъатига Ташқи Ишлар вазири Чен Ху раҳбарлик қилмоқда.

Хитой Ташқи Ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, Вашингтон билан музокаралар икки ўртада тушунмовчиликнинг камайишига олиб келишига умид қилмоқдалар, аммо инсон ҳуқуқлари мамлакатнинг ички ишларига аралашиш учун баҳона бўлмаслигини кераклигини таъкидлади.

Таниқли диссидент-рассом Ай Вейвей апрел ойи бошларида хорижга йўл олган вақти ҳисбга олинганди.

Расмийларга кўра, унга иқтисодий жинотялар бўйича жиноиий иш очилган.

Аммо Ай Вейвейнинг оиласига унинг қаерда ушлаб турилгани ва текширув остида эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Тазйиқ остига олинганлардан баъзилари бедарак йўқолганлар, бошқаларига эса узоқ муддатли қамоқ жазолари белгиланган.

Хитойда баъзилар расмийлар Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларидаги ҳодисалар қайтарилишининг олдини олиш учун шу каби амалларга қўл ураётганликларини айтишмоқда.

Бошқалар эса келгуси йил кутилаётган мамлакат раҳбариятидаги ўзгаришлар арафасида ҳар бир расмий ўзининг мамлакат сиёсатига содиқлиги ва қаттиққўллигини намойиш қилишга уринмоқдалар, демоқдалар.