Сўнгги янгиланиш 28 апрел 2011 - 14:28 GMT

Италиялик олимлар Флоренция монастиридаги жасад Мона Лизаники деган фикрдалар

Энг замонавий технологиялар билан қуролланган санъат тарихчилари 27 апрел куни Италиянинг Флоренция шаҳрида жойлашган, ҳаробага айланган кичик монастирда иш бошлашди.

Мақсад беш асрдирки санъат мутахассисларининг бошини қотирган "Мона Лиза ўзи ким эди?" деган саволга жавоб топишдир.

Италиялик тарихчилар 16-асрда машҳур рассом Леонардо да Винчининг "Мона Лиза" асарига моделлик қилган ва сирли табассуми билан бутун дунёни ром қилган аёл маҳаллий зодагоннинг рафиқаси Лиза Жерардини бўлганига ишонишади.

Бироқ, бунинг ҳеч қандай исботи йўқ.

Олимлар энди Жерардини хонимнинг жасадини топиб, унинг бош суяклари ёрдамида юзини қайта ясашмоқчи.

Тадқиқот Флоренция марказида ҳозирга келиб ҳаробага айланган Авлиё Орсола монастирида бошланди. У қанча давом этиши ноаниқ.

Айни дамда Лиза Жерардинининг баъзи авлодлари ўз катта оналарининг руҳи безовта қилинмаслигини сўрашган.

Да Винчи "Мона Лиза" асарини 1519 йилда, вафотидан бироз олдин якунлагани ишонилади. Асар ҳозирда Париждаги Лувр Музейида жойлашган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.