Сўнгги янгиланиш 9 май 2011 - 11:54 GMT

Россияда Ғалаба куни Қизил майдонда тантаналар билан байрам қилинди

Иккинчи Жаҳон урушининг 66 йиллик санаси муносабати билан Россия пойтахти Москванинг Қизил майдонида ҳарбий парад бўлиб ўтган.

Президент Дмитрий Медведев ва Бош вазир Владимир Путин иштирокида кечган тантаналарда 2.000 га яқин аскар ва зобитлар жалб этилишган.

Собиқ Шўролар Иттифоқининг уруш давридаги иттифоқчилари бўлган Ғарб давлатлари эса, Ғалаба кунини ҳар йил 8 май куни нишонлашади.

Аммо Москвада ушбу байрам бир кун кейин, нозийлар Олмонияси таслим бўлганига оид битим кучга кирган санада байрам қилинади.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган видео лавҳада Қизил майдондаги ҳарбий парад акс этган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.