Amnesty International халқаро инсон ҳақларини сақлаш ташкилоти 50 ёшда

Дунёнинг энг таниқли инсон хуқуқлари ташкилоти - Халқаро Амнистия бугун ўзининг 50 йиллигини нишонламоқда.

Сиёсий, иқтисодий ва диний манфаатлардан мустақил туришни мақсад қилиб олган кўнгиллилар ташкилоти, асосан, аъзолик бадаллари ва хайриялар ҳисобидан фаолият олиб боради.

"Амнести Интернейшнл" 150 дан ортқ давлатда уч миллион қўллаб-қувватловчиларга эга.

1961 йилда, ҳали авторитар давлат бўлган Португалияда озодлик шарафига қадаҳ кўтарган икки талабанинг қамоққа ташланиши ҳақидаги хабар англиялик ҳуқуқшунос Питер Бененсонни, ўз таъбирича, виждон тутқунларининг озод этилиши учун кампания бошлашга илҳомлантирганди. Шу зайл Халқаро Амнистия ташкилотига асос солинди.

Тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган ташкилот ҳар йили ўз фаолияти учун қарийб 300 миллион маблағ тўплайди.

Халқаро Амнистия дунё бўйлаб сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши, ўлим жазосини бекор қилиш ва қийноқларга қарши, шунингдек, яқиндан бошлаб қашшоқликка қарши ва ижтимоий ҳақ-ҳуқуқлар учун курашиб келади.

Аммо айрим танқидчилар ташкилот диққат-эътиборини кенгайтириш билан ўтган ярим аср мобайнида дунёга бериб келган муждасини йўқотиб қўяётганини ҳам айтадилар.

Халқаро Амнистия Ўзбекистонда ўнлаб сиёсий маҳбусларнинг қамоқдан озод этилиши учун кампаниялар олиб борган ва бормоқда.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Маҳбуба Қосимова 1999 йилдаги Тошкент портлашларидан кўп ўтмай, портлашларга алоқадорликда гумон қилинган шахсни уйида сақлаш ва фирибгарлик айблари билан беш йилга маҳкум этилган.

Аммо халқаро жамоатчилик босими остида муддатидан аввал озодликка чиқарилган Маҳбуба Қосимова Тошкентдаги аёллар колониясида ўтирган пайт хориждан минглаб мактублар олгани, бу мактублар Халқаро Амнистия сингари инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан уюштирилганини айтади:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди