Афғонистоннинг Ҳирот шаҳри қатор ҳужумларга саҳна бўлди

Image caption Ҳужумларда қатор инсонлар яраланган

Афғонистон ғарбидаги Ҳирот шаҳрида амалга оширилган ҳужумларда 5 инсон нобуд бўлган, 30дан ортиқ киши тан жароҳати олган. Ҳужумлар йўл ёқасидаги бомба портлаши билан бошланган. Ҳиротдаги Афғонистон жосуслик хизмати расмийси портлаш ўта кучли бўлгани, яқин атрофдаги бинолар ойналари тўкилиб тушганини айтган.

Кейин худкуш ҳужумчи Италия етакчилигидаги Вилоят қайта қуриш гуруҳининг Ҳирот шаҳри четидаги базасини нишонга олинган.

Толибон яқинда 'баҳор мавсумидаги ҳужумлари' бошланганини эълон қилганди.

"Ҳиротдаги Вилоят қайта қуриш гуруҳи дарвозасида худкушлик ҳужуми амалга оширилган ва иккинчиси шаҳар марказида юз берган", деб айтган Ҳиротнинг жиноий ишлар бўйича бошқармасидан Фарух Кўҳистоний. Гувоҳлар Вилоят қайта қуриш гуруҳи базаси ҳудудидан отишмалар овоз эшитилганини айтишган.

Камида икки худкуш ҳужумчи базага ҳужум қилгани ва қатор бошқа қуроллилар ичкарига киришга ҳаракат қилганлари айтилади. 'Илк портлаш тиғиз вақтда юз берди' ''Илк ҳужум - кучли портлаш бўлди. Портлаш одамлар тирбанд жойда, ҳамма иш билан банд пайти юз берди. Яқин ўртадаги бинолар ойналари тўкилиб тушди. Портлаш рўй берган маҳал мен ўша яқин атрофда эдим", деб айтган Ҳиротдаги афғон жосуслик хизмати расмийси.

Рейтерс агентлигининг хабар беришича, телетасвирларда камида иккита автомобил вайрон бўлгани ва қўшинлар шошиб кетаётганларини акс этган.

Афғонистонда Италиянинг 3,800га яқин қўшини хизмат қилади. Уларнинг аксари мамлакат ғарбида жойлаштирилган.

Би-би-си мухбирига кўра, Эрон билан чегара яқинида жойлашган Ҳирот нисбатан тинч бўлиб, хавфсизлик назорати тез орада афғонлар қўлига топширилиши кутилаётганди.