Сўнгги янгиланиш 14 июн 2011 - 09:42 GMT

Британларнинг ироқликларни таҳқирлаганини текшираётган тергов боши берк кўчага кириб қолган

Би-би-сига маълум бўлишича, Британия қўшинларининг Ироқ фуқароларини таҳқирланганлари борасидаги даъволарни тергов қилиш учун тузилган британ полиция гуруҳи ўз терговини давом эттира олмаяпти.

Бунга сабаб шуки, ироқликлар бу тергов билан ҳамкорлик қилишдан энди бош тортишмоқда.

Ўн бир миллион доллардан ошиқ пулни сарфлаган тергов гуруҳи ўтган ноябрда ишини бошлагандан бери атиги бир қурбондан кўрсатма ола олган, холос.

Ироқликларга кўра, британ терговчилари ироқлик қурбонларнинг кўнглига қараб, етарлича юмшоқлик билан уларга муносабат қилмаганлар

Расмий Ироқ томони тергов жараёнидан бутунлай чиқиб кетаётганини билдирди.

Тергов гуруҳи британлар томонидан таҳқирлаганлари иддао қилинган 149 нафар ироқлик фуқарони сўроқ қилиши кутилганди.

Ироқлик маҳбуслар 2003 ва 2008 йиллар ўртасида британ қўшинлари томонидан жинсий таҳқирланганлари, озиқ-овқат ва сувсиз ушлаб турилганлари, уйқудан маҳрум этилганлари, узоқ муддатга якка изоляторларда сақланганлари ва сохта қатл амалларида иштирок этганларини даъво қилишган.

Ироқ Тарихий Даъволари дея ном олган тергов гуруҳи ожиз қурбонлардан кўрсатма олиш жараёнида барча қонун-қоидаларга бўйсунишганини айтишмоқда.

Терговчи гуруҳ 83 кишидан иборат бўлиб, уларнинг 38 нафари G4S хусусий ширкати ходимларидир.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.