Сўнгги янгиланиш 17 июн 2011 - 15:28 GMT

"Афғон аёллари ҳақидаги китобим менга куч-қувват бағишлади" - Зарғуна Каргар

Афғонистонлик аёлларнинг абгор турмуши ҳақидаги ҳикояларни тўплаган ёзувчи ва журналист Зарғуна Каргар ўз китоби уни ўз шахсий ҳаётида қандай ўзгаришларга етаклаганини эслайди

Зарғуна Каргар 1982 йилда Кобулда туғилган.

Афғонистон бўйлаб фуқаролар уруши бошланар экан, у оиласи билан Покистонга қочади.

Айнан Покистонда у Би-би-си томонидан уюштирилган журналистика курсида иштирок этади.

Оиласи 2001 йилда Буюк Британияда сиёсий бошпана олиши ортидан, Зарғуна Би-би-си Жаҳон Хизматининг Пуштун хизматида ишлай бошлайди.

Кўп ўтмай у Афғон Аёллар Соати дастурига продьюсер ва бошловчи бўлиб қўшилди.

Зарғуна Каргар афғон аёллари ҳақидаги китоби устида тўрт йил ишлади

У олти йил давомида Афғонистоннинг турли бурчакларида яшовчи аёллар учун ўз дастурида минбар яратди ва уларнинг ҳикояларини йиғиб борди.

Зарғунанинг "Қадрли Зари. Афғонистон аёлларининг яширин ҳикоялари" китобидан ракета ҳужуми ортидан майиб бўлган ва оиласидан қувилган Важма, тўққиз ёшида оилавий можарони ҳал қилиш учун душман оилага узатилган Ширинжон, эркак этиб ўстирилган Бахтавара, тўрт фарзандини боқа олмаётган бева Жонпари ва бошқа аёлларнинг ҳикоялари ўрин олган.

Китоб Зарғунанинг ўз шахсий ҳикояси билан бошланади. Унда Зарғуна ракета ҳужумлари остидаги болалиги, Покистонга қочиши, Лондонда мажбуран турмушга узатилиши ва ниҳоят эридан ажрашиши ҳақида сўз юритади.

Шу ҳафта Гендер масалалари бўйича халқаро сўров экспертлари Афғонистонни аёллар учун энг хавфли мамлакат дея топишган.

Thomson-Reuters жамғармаси олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, маиший зўравонликларнинг юқори даражада экани, соғлиқни сақлаш тизимидан фойдаланиш имкониятлари ўта чеклангани ҳамда қашшоқлик Афғонистонни аёллар учун ёмон жой сифатида қолаётганига сабабдир.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.